Қайднома

Қидирув

Роналду қамаладими?

Роналду қамаладими?

  18.03.2018 14:42
  0
  709
Роналду қамаладими?

Испания давлат ғазнасига солиқларни ўз вақтида тўламаганлиги учун Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду айни пайтда қийин вазиятга тушиб қолган.

Боз устига, у адвокати  Хосе Антонио Хохлан билан ҳам бундан бир неча ой аввал жанжаллашиб қолган. Шу боис у ҳуқуларини муҳофаза этувчи адвокати билан ярашиб олди.

Маълумотларга кўра,  ярим йил аввал бўлиб ўтган судда португалиялик футболчи солиқдан қарзи умуман йўқлиги ҳақида ёлғон маълумот берган экан.

Аслида унинг Испания ғазнасига тўлаши бўлган пул жуда катта миқдорда бўлиб, айни пайтда Роналду талвасага тушиб қолган.

Қамоқ жазоси тайинланиши мумкинлиги, унинг қўрқувини янада оширган. Шунга кўра, адвокатига бу ишни тезроқ битириш кераклиги ҳақида кўрсатма берган.

Ҳисоб-китобларга кўра, футболчининг 14 миллион 768 897 евро солиқдан қарзи бор. Аммо шу солиқ қарзини вақтида тўламагани учун Испания солиқ хизмати  25 миллион 693 минг 315 евро тўлаши кераклигини талаб қилмоқда.

Агарда “Реал” ҳужумчиси ушбу маблағни Испания ғазнасига туширмаса,  15 йиллик қамоқ жазоси берилиши кераклиги айтилмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz