Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов «Оливер Канн академияси» ижрочи директори ва менеджери билан учрашди

Умид Аҳмаджонов «Оливер Канн академияси» ижрочи директори ва менеджери билан учрашди

  18.03.2018 17:02
  0
  409
Умид Аҳмаджонов «Оливер Канн академияси» ижрочи директори ва менеджери билан учрашди

Германиянинг афсонавий дарвозабони, Европа чемпиони ва Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Оливер Каннинг академияси ижрочи директори Мориц Маттес  ва менеджери Роберт Ниеманн юртимизга ташриф буюришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

Германиялик мутахассислар бугун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашишди. 

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов яқинда муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарорга кўра юртимизда Ихтисослаштирилган Давлат мактаб-интернатлари базасида 14та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини ташкил қилиш белгилаб қўйилгани ҳақида айтиб ўтди. Мазкур академияларда Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари академиялари тизимини жорий қилиш ва шу йўл орқали академия тарбияланувчиларини янгича замонавий услубда тайёрлаш асосий мақсад эканини таъкидлар экан, Германиянинг “Оливер Кан академияси” билан ҳамкорликни йўлга қўйиш айни муддао бўлишини айтиб ўтди.

Юртимиздаги академияларда кучли ва юқори савияли футболчиларни етишиб чиқишини таъминлашда “Оливер Канн академияси”нинг бой тажрибаси, замонавий услублари, самарали методикаси қўл келишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов афсонавий дарвозабон Оливер Каннинг ўзини ҳам юртимизга таклиф қилди. 

Мориц Маттес ва Роберт Ниеманн “Бунёдкор”даги академияга ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар, ўқитиш услублари билан яқиндан танишишади. Кейин юртимиздаги футбол академияларида замонавий услублардан фойдаланган ҳолда ўқув тизимини йўлга қўйиш борасида ўз таклифларини тақдим қилишади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz