Қайднома

Қидирув

Футболимиз бағрига шамол тегади ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 22-сонида

Футболимиз бағрига шамол тегади ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 22-сонида

  19.03.2018 10:33
  0
  551
Футболимиз бағрига шамол тегади ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 22-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 22-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори

ФУТБОЛИМИЗНИ ЮКСАЛТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

- Футболимиз бағрига шамол тегади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг футболимиз ёруғ истиқболини кафолатловчи янги Қарори мухлислар томонидан баралла олқишланмоқда. Энди футболимиз бағрига шамол тегиши аниқ. Ишонинг, энди ишлар янада жадаллашади.

-Наманганда чин футбол шукуҳи

Суперлиганинг 3-тури чемпионатимиз тўғри йўлдан кетаётганига яна бир аломат кўрсатди: Намангандаги очилиш ўйини футбол байрамига уланиб кетди: мухлислар билан лиқ тўлган трибуналар, кўтаринки кайфият, чинакам «аншлаг»...

- ОЧЛ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ.

4-тур: ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР

- Собир Ҳодиев: «Трансфер билан Шота Арвеладзе шуғулланади»

Ўзбекистон Суперлигаси кутилганидек шиддатли ўтмоқда. Кўз тегмасин! Ҳали иккинчи босқичдаги ўйинлар бунданда муросасиз кечишига ишониб қоламиз...

- Фарҳод Умаралиев: «Мақсадимиз мухлислик маданиятини юксалтириш»

Мамлакатимиз футболида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шундай янгиликлардан бири Суперлига клублари қошида мухлислар билан ишлаш бўлимларининг ташкил этилганлигидир...

- Тайёргарлик қандай қитъадош?

ЖЧ-2018да ОФКнинг 5 вакилидан бири бўлган Саудия Арабистони миллий жамоаси мезбон - Россия термаси билан бир гуруҳда баҳс олиб боради. Шу боис, россияликлар барча жамоалар қатори бўлажак рақибларини ҳам яқиндан ўрганиб чиқишмоқда...

- Диққат вертолёт қўнмоқда

ЎЙИН ЧОҒИДАГИ ФАВҚУЛОДДА ҲОДИСАЛАР

- Сусо: «Ҳа, ёзда «Интер» таклифини рад этдим»

Женнаро Гаттузо ишончни оқлаб, «Милан»нинг «А» сериядаги аҳволини анча эпақага келтирди. «Россонери» ярим ҳимоячиси Сусо айни пайт энг фаол ўйинчилар қаторида. La Gazzetta dello Sport нашри шуни инобатга олиб, футболчини махсус суҳбатга чорлади.

- Майдонга тўппонча билан

ИВАН САВВИДИ КИМ?

- Орзумандлар турнири

ФРАНЦИЯ МИЛЛИЙ КУБОГИ - ЎЗИГА ХОС МУСОБАҚА

- Ношуд футболчи зўр мураббий!

ФУТБОЛЧИ СИФАТИДА АЙТАРЛИ ЮТУҚҚА ЭРИШМАГАН СОВРИНДОР МУРАББИЙЛАР

- ЧЛ. 1|8 финал (жавоб ўйинлари)

ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР, РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

- Карлес Вальдерама: «Бизни буюк мундиал кутмоқда»

Колумбия футболи афсонаси Карлос Вальдеррама ЖЧ-2018 стартини интиқ ҳолда кутмоқда. Зеро, унинг ўзҳамюртларидан умида катта...

- ЖЧ-2018га бойкот масаласи

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй етакчилигидаги ҳукумат раҳбарлари (Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазири Майкл Гоув, ЕИдан чиқиш ҳаракатига масъул Дэвид Дэвис), Россия Разведка бошқармаси собиқ хизматчиси Сергей Скрипалнинг заҳарланиши баҳонасида ЖЧ-2018га нисбатан «бойкот» эълон қилиш масаласини ўртага ташлашди.

- МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: ЎЗГАРИШ ШАМОЛИ

Очиғини айтсам, футболимизнинг янги раҳбарияти катта ислоҳотларга қўл ургач, бунга жиддий қарамагандим. Яъни миллий чемпионат тизимининг  ўзгартирилиши савияга катта таъсир ўтказишига ишонмагандим. Суперлиганинг илк турларидан кейиноқ бу борадаги фикрим ўзгарди...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz