Қайднома

Қидирув

Суперлига 3-тур: фактлар, қаҳрамонлар, иқтибослар ва бошқа турли кўрсатгичлар

Суперлига 3-тур: фактлар, қаҳрамонлар, иқтибослар ва бошқа турли кўрсатгичлар

  19.03.2018 15:51
  0
  548
Суперлига 3-тур: фактлар, қаҳрамонлар, иқтибослар ва бошқа турли кўрсатгичлар

Суперлиганинг 3-тури чемпионатимиз тўғри йўлдан кетаётганига яна бир аломат кўрсатди: Намангандаги очилиш ўйини футбол байрамига уланиб кетди: мухлислар билан лиқ тўлган трибуналар, кўтаринки кайфият, чинакам «аншлаг».

Диққатга сазовор томони, Наманган вилояти ҳокимининг «Навбаҳор - чемпион!» хитоби ва ЎФА биринчи вице-президентининг ОЧЛга чиқиш тилаги ҳам футболчиларга қанот бағишлади, чоғи, мезбонлар амалдаги чемпион - «Локомотив»ни мағлубиятга рўбарў қилишди.

3-турда «Навбаҳор»дан ташқари, «Бун-ёдкор» ва «Насаф» ҳам ўз очколари сонини 7тага етказиб қўйди. Хуллас, турнир жадвали юқорисида ўзига хос трио вужудга келди.

1-КУН: ИККИНЧИ ЙИРИК ҲИСОБ

Ортда қолган 2та тур доирасидаги 12та ўйиндан атиги 1тасида йирик ҳисоб қайд этилганди («Қизилқум» - «Локомотив» - 0:3). 3-турнинг тартиб рақами бўйича иккинчи учрашувида яна бир бора шундай натижа кузатилди. Фарқи шуки, бу сафар мезбон - «Бухоро» меҳмон - «Сўғдиёна»ни 3та жавобсиз гол билан «сийлади».

Аслида жиззахликлар бутун ўйин давомида муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Бироқ уларга 3-дақиқадаёқ юзага келган автогол қимматга тушди. Бу вазиятда Акмал Холмуродов жамоадошларига панд берди. Табиийки, тезкор гол Улуғбек Бақоев жамоаси ишини анча енгиллаштирди ва мезбонлар бутун вақт давомида хотиржамликни сақлаб қолишди.

Хусусан, танаффусдан сўнг рақиб дарвозасини яна икки марта ишғол этишди. Аввалига Баҳодир Насимов ўзини кўрсатди. У 53-дақиқада Санъат Шихов узатмасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага йўллади.

Финал ҳуштаги янграшига озгина муддат қолганида эса, захирадан майдонга тушган Эргаш Исмоилов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, якуний ҳисобни ўрнатди - 3:0. Хуллас, «Бухоро» иккинчи ғалабасини тантана қилди, «Сўғдиёна» эса голсиз сериясини давом эттирди.

«Металлург» - «Қўқон-1912» баҳсида ҳам тезкор гол урилди. Яъни ҳисоб 2-дақиқада очилди ва ўртадаги 3 очко тақдирини шу гол ҳал қилди. Гол муаллифи - Суҳроб Нуруллаев, ассистент - Забиҳилло Ўринбоев. Умуман, бутун ўйин давомида мезбон жамоа устунлиги сезилиб турди.

Яъни тезлик, ғайрат-шижоат, позицион ҳужум ташкил этиш, ҳудудларни ёпиш, тартибли ҳимоя «Металлург»ни ғалаба сари етаклади. Айтиш жоиз, Андрей Шипилов жамоаси ҳисобни бемалол йириклаштириши ҳам мумкин эди. Бироқ бекободликларга вазиятлардан самара чиқариш хислати етишмади.

Шунингдек, 37-дақиқада Заҳибилло Ўринбоев томонидан урилган гол инобатга олинмади. Инсоф юзасидан айтиш керак, «Қўқон-1912» мағлубиятдан қочишга роса уринди, айниқса, охирги дақиқаларда ҳужумга зўр бериб, 2-3та вазиятга эга бўлди.

Фақат ҳимоячилар ва дарвозабон Зафар Сафоевнинг ишончли ҳаракатлари меҳмонларнинг мақсадга эришишларига тўсқинлик қилди.

2-КУН: ФУТБОЛ БАЙРАМИ ШУНАҚА...

Намангандаги «Марказий» стадионида 25 мингдан кўп мухлис! Ҳа, наманганлик футболсеварлар очилиш маросимини ҳақиқий байрамга айлантиришди. «Навбаҳор» футболчилари эса амалдаги чемпионни ишончли тарзда енгиб, футболча шукуҳ даражасини янада ошириб юборишди.

Ўйиндан олдин йиғилганлар «Божалар» гуруҳи, Жасур Умиров, Умида ва вилоят санъаткорлари чиқишларидан баҳра олишди. Очилиш маросимида иштирок этган ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва «Навбаҳор» клуби мухлислари етакчиси Фарҳод Умаралиевга махсус кубокларни топшириб, жамоага Осиё ареналарида ўйнашни тилади.

Ўйиннинг ўзи анча томошабоп чиқди ва бунда ҳақиқий «ажиотаж»нинг ўрни катта. Табиийки, мезбонлар трибуналарнинг «Навбаҳор» - чемпион!» ҳайқириғидан ўзгача куч олиб, «Локомотив»га бошиданоқ ҳужумкор ўйин таклиф этишди. Муҳими, бу ҳаракатлар 23-дақиқада Игнатий Нестеров дарвозаси иш-ғол этилишига олиб келди.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари шундан сўнг ҳам бўшашишгани йўқ ва 49-дақиқада 11 метрли жарима зарбаси орқали ҳисобдаги устунликни оширишди. «Навбаҳор»нинг ҳар икки голида Азиз Турғунбоев бевосита иштирок этганини алоҳида айтиш жоиз.

У биринчи голда ажойиб узатмани амалга оширган бўлса, иккинчисини ўз номига ёзиб қўйди. Эслатма, Азиз Турғунбоев «Металлург»га қарши кечган аввалги тур ўйинида аввалига гол уриб, кейин ассистентлик ролини бажарганди. «Локомотив»га келсак, «темирйўлчилар» ўйинда бурилиш ясашга роса ҳаракат қилишди, аммо беҳуда.

ОЧЛ-даги омадсиз серия амалдаги чемпионни издан чиқарган кўринади... Дарвоқе, ўйиндан сўнг ЎФА биринчи вице-президенти ва Наманган вилояти ҳокими ажойиб муҳит яратган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, уларни чиройли ғалаба билан қутлашди.

Фарғоналикларга эса Намангандаги каби байрамона шукуҳ насиб этмади: «Нефтчи» майдонни яна голсиз тарк этди, боз устига, бу сафар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қололмади. Натижаси - жорий чемпионат ҳисобидан илк мағлубият. Эслатма, чемпионлик учун кураш олиб бориши айтилган «Нефтчи» дастлабки 2та ўйинда 0:0 ҳисобини қайд этганди.

«Бунёдкор» аксинча, учинчи ўйинида ҳам 1тагина гол урди ва кетма-кет 2-ғалабасини нишонлади. Миржалол Қосимов жамоасига 3 очко келтирган нав-батдаги гол учрашувнинг 53-дақиқасида Хуршид Ғиёсов номига ёзилди. Бутун вақт давомида фаоллиги билан ажралиб турган ярим ҳимоячи амплуадоши - Сардор Собирхўжаев узатмасидан унумли фойдаланди.

3-КУН: 2:1 ва 1:2

3-тур доирасидаги охирги 2та ўйин бир хил ҳисобда тугади. Тўғрироғи, «Пахтакор» Тошкентда АГМКни 2:1 кўринишида мағлубиятга учратди, «Қизилқум» эса «Насаф»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Алоҳида қайд этиш керак, «шерлар» дастлабки 20 дақиқаликда намойиш этилган ўйин ва самарали ҳаракатлар эвазига устун келишди.

Яъни Шота Арвеладзе шогирдлари бу вақт оралиғида Павел Матяш дарвозасини 2 марта нишонга олишди. Аввалига Фаррух Сайфиев тўпни чап қанотдан жарима майдонига ерлатиб узатгач, Тиаго Безерра чап оёқ билан аниқ зарба йўллади.

Кейин айнан бразилиялик футболчига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Исмоил Гонсалвеш фойдаланди - 2:0.

Меҳмонлар эса танаффусга чиқиш арафасида ҳисобни қисқартиришди. Яна пенальти, яна легионер футболчи (Йован Жокич) ижросида аниқ зарба. Хуллас, 3та гол ҳам хорижликлар номига ёзилган баҳсда «Пахтакор» мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлади.

«Қизилқум» гарчи голлари ҳисобини очган бўлсада, «Насаф»дан ҳам очко ололмади. Навоийликлар аввалги 2та тур ўйинини ҳам ўз майдонларида бой беришганди.

Ҳа, «олтин изловчилар» жорий мавсум жуда қийналишади, чоғи. Дарвоқе, «Насаф»га ғалаба келтирган голлар муаллифлари - Бобур Абдухолиқов ва Славко Лукич 2-турда ҳам рақиб дарвозасини нишонга олишганини эслатиб ўтиш жоиз.

  ТУР ҚАҲРАМОНИ - «НАВБАҲОР»

Нега айнан «Навбаҳор»? Бу саволнинг жавоби ўз-ўзидан тайин. Биринчидан, «лочинлар» амалдаги чемпионни доғда қолдиришди. Иккинчидан, «Марказий» стадионида вужудга келтирилган ажойиб муҳитга муносиб жавоб беришди. Ҳа, трибуналарни тўлдирган мухлисларга шундай ғалаба билан жавоб қайтариш муҳим.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари буни теран тушунган ҳолда, кучли иштиёқ кўрсатишди. Яъни айнан иштиёқ ва мухлислар олдидаги қарзни узиш масъулияти эвазига кучли рақибни таслим этишди. Тан олайлик, бу ҳар қандай «дубль» ёки «хет-трик»дан ҳам, такрорланмас «сейв»дан ҳам муҳим. Яна бир гап - наманганлик мухлислар ҳам тур қаҳрамони мақомига тўла ҳақлилар.

«МЕТАЛЛУРГ» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:0 (1:0)

16 март. Бекобод. «Металлург» стадиони. 5641 томошабин.

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент), Т.Галеев (Тошкент), А.Сидоров (Тошкент), Б.Юлчараев (Гулистон).

Гол: С.Нуруллаев (2).

«Металлург»: 1. З.Сафоев, 5. А.Отахонов, 7. С.Нуруллаев (17. Ж.Соҳибов, 75), 8. Ш.Шайманов, 9. З.Ўринбоев, 10. И.Исоқжонов, 16. Ж.Ҳасанов, 55. А.Исматуллаев, 77. М.Исаев, 88. А.Ҳусинов (20. Д.Эрматов, 65), 90. З.Тўраев (91. П.Смоляченко, 85).

«Қўқон-1912»: 1. Ў.Юсупов, 5. Ғ.Комилов, 9. Н.Отақўзиев, 10. Ж.Сиддиқов, 17. Қ.Рўзиев (18. Б.Пардаев, 71), 19. С.Бердиев, 22. М.Холмуҳаммедов, 23. А.Мерзляков (7. Ж.Ҳасанов, 86), 55. Д.Гожкович, 65. М.Милич, 96. М.Ҳасанов (95. М.Спремо, 46).

Огоҳлантиришлар: И.Исоқжонов (86), П.Смоляченко (90+1) - Қ.Рўзиев (26), М.Спремо (83), Ж.Ҳасанов (88).

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

Комиссар: Р.Черников (Тошкент).

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Аввало, бекободликларни ғалаба билан табриклайман. Майдонда тенг кураш кечди ва мезбонлар жасорат кўрсатиб, ягона гол эвазига устун келишди. Ўз жамоамга тўхталсам, тезкор голдан кейин шогирдларим ўз позицияларини ташлаб, ҳисобни тезроқ тенглаштиришга уринишди.

Натижада бироз шошма-шошарликка йўл қўйилди. Ваҳоланки, олдинда вақт етарли эди ва хотиржам ўйнашса ҳам бўлаверарди. Бироқ шошилганликлари панд бериб, камчилик ва хатолар кўпайди. Футболда бундай ҳолатлар кечирилмаслигини яхши биламиз. Тўғри, футболчилар майдонда бор кучларини беришди.

Уларга бу борада эътироз йўқ. Яна нима дердим, хатолар устида ишлашда давом этамиз. Энг ёмони, мухлисларимизни ранжитиб қўйдик. Олдинда ўйинлар кўп, уларни ҳали қувонтиришга улгурамиз, албатта.

Андрей Шипилов («Металлург» бош мураббийи): - Бугун ҳар икки жамоа чиройли ўйин намойиш этди. Тезкор гол урганимиз қолган дақиқаларда эркинроқ тўп суришимизга замин яратди. Ҳисобга олинмаган голларимиздан бири ҳаққоний эди, менимча. Стадион ёритгичлари? Умумий ҳолат яхши томонга ўзгармоқда.

Стадион майдони яхши. Ўйлашимча, бу арена Ўзбекистондаги энг яхши 5та стадиондан биридир. Фақат 3 кун тинимсиз ёққан ёмғир майдон ҳолатига бироз таъсир қилди. Аммо ҳар икки жамоа бир хил шароитда тўп сурганини унутмаслик керак. Ўз ўрнида, «Қўқон-1912» жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.

«БУХОРО» - «СЎҒДИЁНА» - 3:0 (1:0).

16 март. Бухоро. «Бухоро спорт мажмуаси» стадиони. 14800 томошабин.

Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), Р.Кападзе (Фарғона), Ш.Аъзамов (Фарғона), К.Расулов (Қарши).

Голлар: А.Холмуродов (3-авт.), Б.Насимов (54), Э.Исмоилов (90).

«Бухоро»: 30. А.Омонов, 16. А.Филипосян, 3. Б.Омонов, 5. М.Клисура, 11. С.Шихов, 8. С.Қутибоев, 10. Ш.Саломов, 77. Ж.Қаҳрамонов (28. Э.Исмоилов, 62), 7. А.Аманов, 22. Ш.Эркинов (86. А.Ибрагимов, 70), 14. Б.Насимов (9. Н.Умуров, 88).

«Сўғдиёна»: 23. Д.Ҳамроев, 4. Э.Орипов, 5. Ф.Мираҳматов, 9. С.Азимов (3. А.Исроилов, 89), 10. Ш.Норхонов, 19. А.Зиёвуддинов, 20. И.Маликжонов (77. И.Абдуллаев, 46), 26. А.Холмуродов, 31. Ж.Абдумўминов, 33. Т.Шамсиддинов, 99. Н.Тўхтасинов.

Огоҳлантириш: А.Ибрагимов (72, С.).

Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).

Комиссар: Л.Қўчқоров (Тошкент).

Александр Мочинов («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Аввало, «Бухоро»ни ғалаба билан табриклайман. Жуда қизиқарли ўйин гувоҳига айландик ва ўйлайманки, стадионга келган мухлислар ҳам футбол сифатидан қониқиш ҳосил қилишди. Футболда ёзилмаган бир қоида бор - сен гол урмасанг, сенга уришади.

Бугун шунинг исботини яна бир бора кўрдик. Салбий натижага қарамай, ҳар икки жамоа футболчиларига ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Албатта, ҳали ўйинни чуқур таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз.

Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Мухлисларни қувонтирганимиздан хурсандман. Қизиқарли ту солган ўйинда ҳақли равишда ғалаба қозондик. Жамоамизни чинакамига қўллаб-қувватлаб турганларга алоҳида раҳмат.

Уларнинг йигитларни олға боришга ундашгани қўшимча куч бағишлади. Шогирдларим шунга жавобан фаол ҳаракатланишди. «Сўғдиёна» ҳам ўйин бобида чакки кўринмади. Жиззахликларга кейинги учрашувларда омад тилайман.

Эргаш Исмоилов («Бухоро» ҳимоячиси): - Бутун ўйин давомида шиддат сезилиб турди. Ўзи ғалаба қозонмасак бўлмасди. Муҳими, майдонда ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва кучли иштиёқ ҳамда ҳаракат эвазига мақсадга эришдик.

«НЕФТЧИ» - «БУНЁДКОР» - 0:1 (0:0)

17 март. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 18051 томошабин.

Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), А.Калинин (Қарши), А.Буров (Бухоро), Ш.Насибуллаев (Наманган).

Гол: Хуршид Ғиёсов (53).

«Нефтчи»: 77. В.Мирний, 2. И.Шойқулов, 3. Ш.Пўлатов, 4. С.Эрматов (10. А.Бердиев, 81), 5. Ж.Кимсанов, 8. А.Махсталиев, 9. А.Юсупов, 20. Ҳ.Ғофуров (23. А.Абдулҳақов, 46), 25. А.Саматов (22. А.Исроилов, 31), 55. А.Агалиев 95. Д.Турсунов.

«Бунёдкор»:25. М.Зуҳуров, 2. Р.Ашурматов, 4. А.Комилов, 6. А.Ғофуров, 8. Ж.Иброҳимов, 11. М.Тошматов, 18. С.Собирхўжаев, 20. М.Сулаймонов, 30. Х.Ғиёсов (3. И.Қобилов, 90}5), 44. М.Қосимов (28. Д.Умиров, 54), 99. Ф.Райевац (9. Ш.Нурматов, 67).

Огоҳлантиришлар: Ҳ.Ғофуров (30), Д.Турсунов (70), А.Абдулҳақов (89) - Д.Умиров (60), Ш.Нурматов (85).

Назорат: С.Эрматов (Тошкент).

Комиссар: Ш.Ражабов (Тошкент).

Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Аввало, ҳаммангиз ва сизлар орқали ўзбек халқини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман. Бевосита ўйинга келсак, майдонда шиддатли кураш борди. Ўзи водий клублари майдонида ўйнаш осон эмас.

Табиийки, «Нефтчи» ўз мухлислари қаршисида ғалабага интилди. Баландпарвоз гапга йўймангу, лекин «Нефтчи» фаол ҳаракатлари билан менга Англия премьер-лигаси клубларини эслатиб юборди.

Охиригача кураш, узун узатмалар ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳакам ҳуштаги чалингунича ҳаракатдан тўхтамаслик... Ҳа, шогирдларим ҳам муносиб ўйнадилар ва ҳақли ғалабага эришдик. Бунинг учун улардан миннатдорман.

Рустам Ашурматов («Бунёдкор» ҳимоячиси): - Жуда мураккаб ўйин. Шундай бўлишини аввалдан сезган эдик. Шунга яраша ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам аниқ, тартибли ўйнашга ҳаракат қилдик. Хуллас, мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажариш эвазига ғалаба қозондик.

Баҳром Ҳайдаров («Нефтчи» мураббийи): - Биринчи навбатда, стадионга келиб, ажойиб муҳитни таъминлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Афсуски, натижа масаласида уларнинг ишончини оқлолмадик. Аслида жиддий тайёргарлик кўргандик ва ғалаба учун ҳар жабҳада ҳаракат қилдик.

Афсус, 3та ўйинки, гол уролмаяпмиз ва шуниси панд бермоқда. Омадимиз ҳам чопмаяпти. Йигитлар бор куч ва маҳоратларини ишга солишяпти. Менимча, «Бунёдкор»га ҳам муносиб қаршилик кўрсатдик. Майдонда кескин кураш борди. Ҳар икки жамоа ғалабани кўзлаганди.

Фақат меҳмонлар яратилган вазиятларнинг биридан фойдаланиш ҳисобига ғалабани илиб кетишди. Мавсум эндигина старт олди, олдинда катта масофа бор. Демак, бор эътиборни кейинги баҳсларга қаратамиз...

Абдулазиз Юсупов («Нефтчи» ҳужумчиси): - Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Афсуски, яна гол уролмадик. Ғалаба қозониш учун эса гол керак... Мухлислардан узр сўраймиз. Умид қиламанки, кейинги баҳсларда ижобий натижалар қайд этиб, уларни қувонтирамиз.

-------------------------------------------------------------------------

«НАВБАҲОР» - «ЛОКОМОТИВ» - 2:0 (1:0)

17март. Наманган. «Марказий» стадиони. 25300 томошабин.

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), А.Раҳимов (Андижон).

Голлар: Т.Пайович (23), А.Турғунбоев (49-пен.).

«Навбаҳор»: 1. Б.Эргашев, 6. О.Ўрунов (15. А.Алланиёзов, 78), 8. А.Нўъмонов, 10. А.Турғунбоев, 12. Н.Иньяц (9. Д.Жабборов, 65), 19. М.Ғофуров, 21. А.Алиев (11. З.Пиримов, 90}2), 24. Д.Ҳошимов, 32. Ж.Меҳмонов, 33. Т.Пайович, 44. Д.Станоевич.

«Локомотив»: 1. И.Нестеров, 5. К.Махарадзе, 7. С.Абдуллаев, 9. И.Алибоев, 10. М.Бикмаев, 15. С.Мирзаев, 20. И.Тўхтахўжаев, 22. С.Шоаҳмедов (19. Ҳ.Ғофуров, 69), 27. С.Рашидов (6. Р.Нивалдо, 54), 28. Ш.Муҳаммадиев, 33. О.Зотеев.

Огоҳлантиришлар: Д.Ҳошимов (61), Ж.Меҳмонов (90+3) - К.Махарадзе (13), И.Тўхтахўжаев (82), Р.Нивалдо (90}2).

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: М.Саидқосимов (Тошкент).

Андрей Микляев («Локомотив» бош мураббийи): - Стадиондаги ажойиб муҳитга гап йўқ. Ҳар қандай жамоа мухлисларнинг бундай қўллаб-қувватлашлари остида энг яхши ўйинини кўрсатишга уринади. Аслида жамоамиз ҳам ёмон ўйнамади.

Лекин вазиятлардан самара чиқаришда оқсадик.  Афсуски, бир нечта ўйиндан буён ишимиз юришмаяпти. Мисол учун, бугун бемалол ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бироқ рақиб қарши ҳужумларда жазолади. Нима ҳам дердим, бу - футбол.

Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугунги ғалаба учун шогирдларимга алоҳида раҳмат. Зеро, улар майдонда бор кучларини ишга солишди. Ўзи ўйинга астойдил тайёргарлик кўргандик ва ҳаракатларимиз ўз самарасини берди. Азиз Турғунбоев учун хурсандман. У ўз устида тинимсиз ишлайдиган йигит.

Дейлик, маш-ғулотларда ҳам жарима ва бурчак зарбалари ижросини мукаммаллаштиришга уринади. Меҳнатлари зое кетмаётгани қувонарли ҳол. Бугунги ғалабада мухлисларнинг муносиб ҳиссалари бор, албатта. Уларнинг стадионни тўлдириб, жамоани чинакамига олдинга бошлашгани йигитларга руҳий қувват бағишлади.

Азиз Турғунбоев («Навбаҳор» ярим ҳимоячиси): - Аввало, бугунги ғалабамизга муносиб ҳисса қўшган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар 12-ўйинчи ролини ажойиб тарзда бажариб, бизга руҳан мадад беришди.

Стандарт вазиятларни бажариш устида кўп ишлашимда бош мураббийимиз ҳиссаси катта. Илҳом ака мудом ҳали ёш эканлигим ва кўп шуғулланишим зарурлигини уқтириб келади.

-----------------------------------------------------------------------

«ПАХТАКОР» - АГМК - 2:1 (2:1)

18 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 12852 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А.Снетков (Тошкент вил.), С.Улфатов (Тошкент вил.), С.Абдураҳмонов (Тошкент).

Голлар: Т.Безерра (13), И.Гонсалвеш (20-пен.) - Й.Жокич (42-пен.).

«Пахтакор»: 25. Э.Суюнов, 34. Ф.Сайфиев, 4. Ш.Аъзамов, 55. М.Симич (21. К.Тожиев, 18), 2. А.Шораҳмедов, 8. Д.Раҳматуллаев (7. А.Аҳмедов, 85), 80. Р.Гриффитс, 9. Ж.Машарипов, 18. Б.Абдураҳимов (10. Ж.Искандеров, 78), 77. Т.Безерра, 11. И.Гонсалвеш.

АГМК: 33. П.Матяш, 2. А.Ҳожиакбаров, 5. Д.Жўраев (87. В.Чемиртан, 77), 9. З.Полвонов, 10. Ш.Норбеков (22.  А.Абдуллаев, 72), 13. Л.Тўраев, 15. В.Бубанья, 18. Қ.Баҳодиров (4. Х.Мухторов, 46), 19. В.Касминин, 23. Й.Жокич, 24. Ж.Гусейнов.

Огоҳлантириш: Л.Тўраев (38, А.).

Назоратчи: М.Исмоилов (Тошкент).

Комиссар: Б.Намозов (Тошкент).

Виктор Кумиков (АГМК бош мураббийи): - Учрашувни жуда бўш ва ишончсиз бошлаб, дастлабки дақиқалардаёқ барчасини барбод қилдик. Йигитлар «Пахтакор»дан чўчишдими ёки бу туғма қўрқоқлик - очиғи билмадим.

Умуман олганда, ўйин бобида рақибдан кучсиз кўринмадик. Шунчаки, вазиятлардан  гол уролмадик.  Футболда кўпроқ ёки хавфлироқ ҳужум ташкиллаштирган жамоа эмас, балки кўпроқ гол урган жамоа ғалаба қозонади. Агар яратилган вазиятлар қадрига етганимизда, камида мағлубиятга учрамасдик...

- АГМК профессионал футболчилар жамоаси. Қанақасига «Пахтакор»дан чўчиш мумкин?

- Билмайман. Жарима майдончамиз олдидаги саноқсиз хатоларни бошқача изоҳлай олмайман. «Пахтакор» қаршисида қалтираб ўйнаш сабабини тушунмаяпман. Мана, буни олдимда ўтирган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровдан сўранг...

- Абдумалик Абдуллаев ўйин охирида жамоага 1 очко тақдим этиши мумкин эди, аммо гол уролмади. У аввалги жамоаларида ҳам қулай вазиятни кўкка совурарди кўпинча. Уни таклиф этишдан олдин ўйинларини ўрганганмидингиз?

- Биринчидан, Абдумалик асосий таркиб футболчиси эмас, захира вакили. Иккинчидан, агар у ўша вазиятда гол урганида, ҳозир умуман бошқача гапирардингиз. Тўғри тушунинг, бизда молиявий имкониятлар у қадар катта эмас.

Яъни жамоага ўзимиз истаган футболчиларни жалб этолмаймиз. Абдумалик Абдуллаев билан машғулотларда асдойдил ишлаймиз, гол уришни ўргатамиз. Бошқа чора йўқ.

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - АГМК жисмоний кучга таянган футбол намойиш этади. Айниқса, стандарт вазиятлар - жарима зарбалари, бурчак тўпларида хавфли. Рақиб 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаши туфайли вазиятлар яратиш мушкул.

Олмалиқликлар «Бунёдкор» ва «Навбаҳор»га қарши беллашувларда ҳам ҳимоявий усулни танлашганди. Алоҳида эътироф этишим керак, биринчи бўлимда тактик тарафлама жуда зўр ўйнадик.

Танаффусдан сўнг вазият ўзгарди, аммо шунда ҳам маълум дақиқаларда устунлик қилдик. Асосийси, муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Ҳа, иккинчи ўйиндирки, гол қўйиб юборяпмиз. Айнан шуниси кўнгилни хира қилмоқда.

Афсуски, оилавий сабабларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси билан Африка сафарига боролмайман. Чунки тунда Истанбулга учиб кетаман.

Тиаго Безерра («Пахтакор» ҳужумчиси): - Дастлабки 15-20 дақиқа ичидаёқ учрашув тақдирини ҳал этишимиз керак эди. Тўғри, жуда керакли ғалабани тантана қилдик. Энди юзага келган танаффусда янада жиддийроқ ишлаймиз.

Нега бор маҳоратимни кўрсатолмаяпман? Туркияда кўпроқ индивидуал хусусиятларимни ишга солиб, ўзим учун ҳам ўйнаганман. Бу ерда эса жамоавий ҳаракатлар биринчи ўринда. Хуллас, мураббий талабини бажаришга интиляпман.

-------------------------------------------------------------------------

«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ» - 1:2 (0:1)

18 март. Навоий. «Ёшлик» спорт мажмуаси.  8565 томошабин.

Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Р.Серазитдинов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), Ш.Ражабов (Бухоро).

Голлар: А.Сидоров (70) - Б.Абдухолиқов (13), С.Лукич (67).

«Қизилқум»: 77. Е.Черемисин, 4. Э.Бойдуллаев, 8. А.Рустамов, 10. А.Саноев (9. Ҳ.Абдуалимов, 84), 11. Д.Усмонов (18. С.Шодмонов, 46), 14. Ф.Қамбаров, 17. А.Геворкян, 21. М.Убайдуллаев, 23. Ш.Жўраев, 30. Э.Григалашвили, 84. Н.Йованович (А.Сидоров, 66).

«Насаф»: 35. С.Қувватов, 4. М.Каримов, 5. Ғ.Ғай-буллаев (55. С.Лукич, 46), 6. А.Ғаниев, 7. О.Ҳамробеков, 10. Б.Абдухолиқов, 21. Ж.Алиев (27. И.Рашидхонов, 46), 22. И.Голбан, 31. С.Раҳматов, 77. Ж.Ҳасанов (20. И.Кенжабоев, 76), 92. У.Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Ф.Қамбаров (50), А.Рустамов (79) - С.Лукич (63).

Назоратчи: А.Попов (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов (Тошкент).

Виктор Кумиков (АГМК бош мураббийи): - Учрашувни жуда бўш ва ишончсиз бошлаб, дастлабки дақиқалардаёқ барчасини барбод қилдик. Йигитлар «Пахтакор»дан чўчишдими ёки бу туғма қўрқоқлик - очиғи билмадим. Умуман олганда, ўйин бобида рақибдан кучсиз кўринмадик.

Шунчаки, вазиятлардан  гол уролмадик.  Футболда кўпроқ ёки хавфлироқ ҳужум ташкиллаштирган жамоа эмас, балки кўпроқ гол урган жамоа ғалаба қозонади. Агар яратилган вазиятлар қадрига етганимизда, камида мағлубиятга учрамасдик...

- АГМК профессионал футболчилар жамоаси. Қанақасига «Пахтакор»дан чўчиш мумкин?

- Билмайман. Жарима майдончамиз олдидаги саноқсиз хатоларни бошқача изоҳлай олмайман. «Пахтакор» қаршисида қалтираб ўйнаш сабабини тушунмаяпман. Мана, буни олдимда ўтирган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровдан сўранг...

- Абдумалик Абдуллаев ўйин охирида жамоага 1 очко тақдим этиши мумкин эди, аммо гол уролмади. У аввалги жамоаларида ҳам қулай вазиятни кўкка совурарди кўпинча. Уни таклиф этишдан олдин ўйинларини ўрганганмидингиз?

- Биринчидан, Абдумалик асосий таркиб футболчиси эмас, захира вакили. Иккинчидан, агар у ўша вазиятда гол урганида, ҳозир умуман бошқача гапирардингиз. Тўғри тушунинг, бизда молиявий имкониятлар у қадар катта эмас.

Яъни жамоага ўзимиз истаган футболчиларни жалб этолмаймиз. Абдумалик Абдуллаев билан машғулотларда асдойдил ишлаймиз, гол уришни ўргатамиз. Бошқа чора йўқ.

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - АГМК жисмоний кучга таянган футбол намойиш этади. Айниқса, стандарт вазиятлар - жарима зарбалари, бурчак тўпларида хавфли. Рақиб 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаши туфайли вазиятлар яратиш мушкул. Олмалиқликлар «Бунёдкор» ва «Навбаҳор»га қарши беллашувларда ҳам ҳимоявий усулни танлашганди.

Алоҳида эътироф этишим керак, биринчи бўлимда тактик тарафлама жуда зўр ўйнадик. Танаффусдан сўнг вазият ўзгарди, аммо шунда ҳам маълум дақиқаларда устунлик қилдик. Асосийси, муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Ҳа, иккинчи ўйиндирки, гол қўйиб юборяпмиз. Айнан шуниси кўнгилни хира қилмоқда.

Афсуски, оилавий сабабларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси билан Африка сафарига боролмайман. Чунки тунда Истанбулга учиб кетаман.

Тиаго Безерра («Пахтакор» ҳужумчиси): - Дастлабки 15-20 дақиқа ичидаёқ учрашув тақдирини ҳал этишимиз керак эди. Тўғри, жуда керакли ғалабани тантана қилдик. Энди юзага келган танаффусда янада жиддийроқ ишлаймиз.

Нега бор маҳоратимни кўрсатолмаяпман? Туркияда кўпроқ индивидуал хусусиятларимни ишга солиб, ўзим учун ҳам ўйнаганман. Бу ерда эса жамоавий ҳаракатлар биринчи ўринда. Хуллас, мураббий талабини бажаришга интиляпман.

-------------------------------------------------------------------------

«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ» - 1:2 (0:1)

18 март. Навоий. «Ёшлик» спорт мажмуаси.  8565 томошабин.

Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Р.Серазитдинов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), Ш.Ражабов (Бухоро).

Голлар: А.Сидоров (70) - Б.Абдухолиқов (13), С.Лукич (67).

«Қизилқум»: 77. Е.Черемисин, 4. Э.Бойдуллаев, 8. А.Рустамов, 10. А.Саноев (9. Ҳ.Абдуалимов, 84), 11. Д.Усмонов (18. С.Шодмонов, 46), 14. Ф.Қамбаров, 17. А.Геворкян, 21. М.Убайдуллаев, 23. Ш.Жўраев, 30. Э.Григалашвили, 84. Н.Йованович (А.Сидоров, 66).

«Насаф»: 35. С.Қувватов, 4. М.Каримов, 5. Ғ.Ғай-буллаев (55. С.Лукич, 46), 6. А.Ғаниев, 7. О.Ҳамробеков, 10. Б.Абдухолиқов, 21. Ж.Алиев (27. И.Рашидхонов, 46), 22. И.Голбан, 31. С.Раҳматов, 77. Ж.Ҳасанов (20. И.Кенжабоев, 76), 92. У.Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Ф.Қамбаров (50), А.Рустамов (79) - С.Лукич (63).

Назоратчи: А.Попов (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов (Тошкент).

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Хабарингиз бор, бугунги беллашувга ОЧЛ ўйини, яъни узоқ сафардан келдик. Очиғи, йўл азоби ўйинга таъсир ўтказишидан хавотирда эдим. Шу боис, таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширдим.

Муҳими, шогирдларим қўшимча куч топиб, ғалаба учун курашишди. Тактик кўрсатмаларни ҳам тўғри бажаришди ва шунинг эвазига 3 очко олдик. Энди йигитларга қисқа таътил берамиз. Тўғри, бир қатор футболчиларимиз олимпия термаси ихтиёрига йўл олишади...

- Драган Черан Қатардаги ўйинда жароҳатланиб, майдонни тарк этганди. Бугун эса умуман кўринмади.

- Драган даволаниш билан банд. Режамиз бўйича ОЧЛнинг кейинги ўйинига қадар сафга қайтиши керак.

- «Қизилқум» ҳақида нима дея оласиз?

- Тажрибали футболчилардан тузилган жамоа. Табиийки, стартдаги 2та мағлубият навоийликларга қаттиқ таъсир қилган. Шу боис, бугун бизга жиддий қаршилик кўрсатишди.

Тан оламан, қайсидир маънода омадимиз ҳам келди. Чунки мезбонлар вазиятлардан унумли фойдаланишганда, ҳисоб бошқача бўлиши ҳеч гап эмасди. Ўйлайманки, «Қизилқум»нинг ғалабалари ҳали олдинда.

1 Насаф                      3          2          1          0          5-2       7

2 Навбаҳор               3          2          1          0          4-1       7

3 Бунёдкор               3          2          1          0          3-1       7

4 Бухоро                    3          2          0          1          5-3       6

5 Пахтакор                3          2          0          1          4-2       6

6 Металлург              3          1          2          0          2-1       5

7 Локомотив             3          1          1          1          4-3       4

8 Қўқон-1912             3          1          0          2          2-2       3

9 Нефтчи                    3          0          2          1          0-1       2

10 АГМК                     3          0          1          2          3-5       1

11 Сўғдиёна              3          0          1          2          0-5       1

12 Қизилқум              3          0          0          3          1-7       0

Тур Статистикаси

Ўйин:Гол: 13  (ўртача: 2,1...)

Томошабин: 85209 (ўртача: 14201....), Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Навбаҳор» - «Локомотив» (25300)

Мезбонлар ғалабаси:  4, Меҳмонлар ғалабаси: 2, Дуранг: -

Йирик ҳисобли ғалаба: 1(«Бухоро» - 3:0), Энг  сермаҳсул ўйин:  3та (3тадан гол)

Огоҳлантириш: 20 (ўртача: 3,33...), Четлатиш: -, Энг «қўпол» ўйин: 3та (5тадан «сариқ») 

Пенальти: 3 (ҳаммаси самарали), «Дубль»: -, «Хет-трик»: -, Автогол: 1 (А.Холмуродов, «Сўғдиёна»)

-----------------------------------------------------------------

КЕЛГУСИ ЎЙИНЛАР: 4-ТУР

29 март (пайшанба)

АГМК - Локомотив

Сўғдиёна - Қизилқум

30 март (жума)

Насаф - Металлург

Пахтакор - Нефтчи

31 март (шанба)

Бунёдкор - Бухоро

Қўқон-1912 – Навбаҳор

-----------------------------------------------------------------

ТЎПУРАРЛАР

Бобур Абдухолиқов («Насаф») - 2та

Славко Лукич («Насаф») - 2та

Азиз Турғунбоев («Навбаҳор») -2та (1та - пен.)

Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») - 2та (2та - пен.)

Йован Жокич (АГМК) - 2та (2та - пен.)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz