Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: «Ҳимоя борасида ишлашимиз лозим»

Зинедин Зидан: «Ҳимоя борасида ишлашимиз лозим»

  19.03.2018 18:51
  0
  484
Зинедин Зидан: «Ҳимоя борасида ишлашимиз лозим»

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати доирасида «Жирона»дан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Роналду биз учун жуда ҳам муҳим футболчи, у бутун жамоани қувватлайди. У мавсум охирида оптимал формага кириб олиш учун нима қилиш кераклигини билади.

Криштиану ажойиб футболчи. Машғулотлар давомида ҳам буни исботлайди. Агарда пенальти белгиланса, уни бутун эътибори билан амалга оширади. Ахир бу атиги бир машғулот.

Шу билан бирга мен унга кўмак берган жамоадошларини ҳам айтиб ўтишим лозим бўлади. Голларда  бутун жамоа иштирок этди.

Васкес ва Асенсио асосий таркибда майдонга тушмоқда, чунки улар яхши ўйини билан шунга ҳақли. Биз шу тарзда давом этишимиз лозим чунки, ҳали олдинда кўп ўйинлар бор.

Мен ўтказиб юборилган 3та голдан норозиман ва биз ҳимоя борасида ҳам ишлашимиз лозим», - дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz