Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Қизилқум» жуда тажрибали жамоа»

Рўзиқул Бердиев: «Қизилқум» жуда тажрибали жамоа»

  19.03.2018 17:44
  0
  417
Рўзиқул Бердиев: «Қизилқум» жуда тажрибали жамоа»

“Қизилқум” – “Насаф” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

-Хабарингиз бор бугунги беллашувга ОЧЛ мусобақасида  узоқ сафардан қайтиб, Навоийга келгандик. Очиғини айтаман, йўл азоби бугунги беллашувимизга таъсир ўтказишидан бироз хавотирда эдим.

Шу боис таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлдим. Лекин шогирдларим ўзларида куч топа олишди ва ғалаба учун курашишди.

Тактик кўрсатмаларимизни ҳам тўғри бажаришди ва шунинг эвазига уч очкони қўлга киритдик. Ушбу ўйиндан кейин жамоамизга қисқа танаффус эълон қилдик. Таркибимиздаги бир қатор футболчилар олимпия терма жамоасига йўл олишади.

Драган Черан? У Қатардаги ўйинда жароҳатини янгилаб олди. Ҳозир даволаниш билан банд. Режамиз бўйича “Персеполис” ўйинига қадар сафимизга қайтиши керак.

“Қизилқум” жуда тажрибали жамоа. Ўтган икки турдаги мағлубият буларга қаттиқ таъсир қилгани аниқ эди. Шу боис бугун бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Қайсидир маънода омадимиз ҳам келди. Чунки улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганда, ҳисоб бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.

Жамоа юқорида айтганимдек анча тажрибали. Бугун Геворкян ҳам жароҳатдан қайтиб, илк марта майдонга тушди. Жамоанинг ғалабали ўйинлари олдинда, деб ўйлайман.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz