Қайднома

Қидирув

«Ўйнашади анжанчасига»: Кенияликлар Андижонда кутиб олинди (видео)

«Ўйнашади анжанчасига»: Кенияликлар Андижонда кутиб олинди (видео)

  21.03.2018 15:07
  0
  657
«Ўйнашади анжанчасига»: Кенияликлар Андижонда кутиб олинди (видео)

Маълумки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ва 26 март кунлари водийда Кения олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Кениялик футболчилар бугун 21 март куни соат 07:15да Истамбул орқали Тошкентга учиб келишди. Тошкент Халқаро аэропортида кениялик футболчиларни ЎФА масъуллари, мухлислар ва ОАВ вакиллари кутиб олишди.

Кения олимпия терма жамоаси аъзолари  шу куннинг ўзидаёқ Андижонга йўл олишди ва у ерда андижонлик футбол мухлислари томонидан ўйин кулгулар билан кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Андижондаги “Баркамол авлод” стадионида, 26 март куни эса Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон ОТЖ — Кения ОТЖ ўртасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳар икки учрашув соат 20:00да бошланади.


Манба: www.stadion.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz