Қайднома

Қидирув

Йозеф Блаттер: «Қайтараман, ЖЧ-2018да Росссияда ўтади»

Йозеф Блаттер: «Қайтараман, ЖЧ-2018да Росссияда ўтади»

  22.03.2018 03:39
  0
  697
Йозеф Блаттер: «Қайтараман, ЖЧ-2018да Росссияда ўтади»

«Спорт-Экспресс» нашрининг махсус мухбири Цюрихга ташриф буюриб, ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер билан суҳбат уюштирди.

Шу ўринда айтиш жоиз, ўтган ҳафтада Блаттер 82 ёшини қарши олди. Россиялик журналистлар билан суҳбат чоғида швейцариялик функционер қизиқ воқеалар ҳақида гапириб ўтди.

- Британиялик сиёсий етакчилардан бири Борис Жонсон ЖЧ-2018га ҳужум қилди. У БРБ (Россия бош разведка бошқармаси)нинг собиқ полковниги Скрипалнинг россияликлар томонидан заҳарланганлиги аниқланса, жаҳон чемпионати «бойкот» қилинишини айтганди.

Инглизлар терма жамоалари эмас, гап расмий шахс ҳақида кетаётганини маълум қилишди. Бу қанчагача давом этиши мумкин?

- Бундай инсонлар Россия ҳақида кўп нарсаларни гапиришди... Яқинда бўлиб ўтган Олимпиададаги муаммолар... Шу нарсани аниқ айтаман: жаҳон чемпионатини ҳеч ким олиб қўёлмайди. Турнирнинг финал босқичига чиққан жамоалар ўйнашади.

- Демак, Россиядан жаҳон чемпионатини олиб қўйишнинг имконияти йўқми?

- Йўқ. Билсангиз, футбол - катта ҳодиса. Бу спорт турига деярли икки миллиард инсон боғлиқ. Жаҳон чемпионати эса биринчи рақамлидир. У олимпия ўйинларидан юқори туради.

Олимпиада икки ҳафта давом этади. Футбол бўйича жаҳон чемпионати эса бир ой. Энди бунга қанча тайёргарлик кўрилишини тасаввур қилинг. Қайтараман, ЖЧ-2018 Россияда бўлиб ўтади.

- ЖЧ мусобақасини Россиядан тортиб олишга уринишлар, сизнингча, қанчалик жиддий? Сўзлар, ҳиссиётлар кўп бўлганми ёки аниқ хавф бормиди?

- Жаҳон чемпионатини бекор қилиш ёки кўчириш ҳақида қарор қиладиган ягона ташкилот - бу ФИФА. ФИФА ва Россия ўртасидаги муносабатларни ҳамма билди - яқинда кўрсатилган видеороликда Жанни Инфантино ва Владимир Путин футбол ўйнадилар.

- «Антироссия» кайфиятларнинг борлиги ачинарли. Биласизми, ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мусобақалари Россия ва АҚШда ўтишини хоҳлагандим. Агар ижроия қўмитаси мени қўллаб-қуватлаганида, шундай бўларди ҳам.

Аммо АҚШнинг ўрнига Қатарни танладилар. Бунга Франциянинг ўша вақтдаги президенти Николя Саркози ва Платини сабаб бўлганлар. Улар туфайли аксарият овоз қатарликлар томон ўтиб кетди.

- Футбол орқали бу икки давлатни бирлаштириш қандай бўларди, тасаввур қиласизми? Қайтараман, ФИФАда жаҳон чемпионати Россияда ўтишига ҳеч ким тўсқинлик қилмаган.

- Фақат инглизлар ҳали тинчланишмади.

- Улар ўзи шунақа. Менга ҳам кўп бор қарши чиқишган ва чиқишяпти. Уларни ҳеч нима қониқтирмайди. Инглизлар мағлуб бўлишни билишмайди.

- Жаҳон чемпионатида Москвага ташриф буюрасизми ёки Санкт-Петербургга?

- Мамлакатингиз раҳбаридан таклиф олганман. Аммо очилиш маросими ёки финалга таклиф қиладими, буни билмайман. Ахир у ёки бу ўйинни кўрмоқчиман, деб талаб қилолмайман-ку. Владимир Владимировичнинг фахрий меҳмони сифатида ташриф буюраман.

- Айтганча, отангизнинг исми...

- Мен Йозеф Йозефовичман (кулади).

- Сиз жисмоний шахс сифатида ташриф буюрасизми?

- Жисмоний шахс эмас, балки ФИФАнинг собиқ президенти сифатида бораман. Гарчи мени футболдан вақтинчалик четлатишган бўлса ҳам.

- Хабарларга қараганда, дисквалификациянгизни бекор қилишларига жиддий бел боғлабсиз.

- Жараён давом этмоқда. Умид қиламанки, ҳаммаси жаҳон чемпионати бошлангунга қадар ҳал бўлади.

- Имкониятлар ижобий якунланиши мумкинми?

- Мени бирор-бир суднинг ҳукмига биноан четлатишмаган. Худди ҳакам, футболчи ёки мураббийларни четлатгандек дисквалификация қилишган. Буни бекор қилишга интиляпмиз.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz