Қайднома

Қидирув

Ўртоғлик учрашуви: Олимпиачиларимиз Андижонда Кенияга ютқазишди

Ўртоғлик учрашуви: Олимпиачиларимиз Андижонда Кенияга ютқазишди

  23.03.2018 22:29
  0
  606
Ўртоғлик учрашуви: Олимпиачиларимиз Андижонда Кенияга ютқазишди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун Андижонда кениялик тенгқурларига қарши биринчи ўртоғлик учрашувини ўтказди.

Баҳс 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Биринчи бўлимда африкаликлар терма жамоамиз дарвозасини икки бор ишғол қилишди.

Иккинчи бўлимда эса терма жамоамиз пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. 11-метрли зарбани бажаришда Забиҳилло Ўринбоев хатоликка йўл қўйганди, аммо дарвозабондан қайтган тўпни Андрей Сидоров дарвозага жойлаб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Кения олимпиачиларига қарши иккинчи учрашув 26 март куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади.

ЎЗБЕКИСТОН ОТЖ - КЕНИЯ ОТЖ - 1:2 (0:2)

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе (барчаси Фарғона), Анвар Маражабов (Андижон).

Голлар: Андрей Сидоров (75) - Одхиамбо Онянго Криспинус (22), Мутамба Пистоне Вунйоли (33).

Амалга оширилмаган пенальти: Забиҳилло Ўринбоев 75 (дарвозабон)

Ўзбекистон: 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов, 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Достон Ҳамдамов, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бобир Абдихолиқов.

Захира: 1. Умид Эргашев, 21. Раҳим Давронов, 4. Аваз Маматхўжаев, 14. Шароф Муҳитдинов, 18. Хусниддин Ғофуров, 7. Остон Ўрунов, 8. Азиз Амонов, 11. Андрей Сидоров, 16. Суҳроб Нуруллаев, 18. Муҳаммаданас Ҳасанов, 22. Ислом Кенжабоев, 23. Нурилло Тўхтасинов.

Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои, 17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли

Захира: 1.Очиенг Жоб Очиенг, 6.Осок Тедди, 13.Сиражи Муҳаммад Сиражи, 20.Огачи Жеймс Мазембе, 4.Абдулла Аҳмад, 23.Окот Даниел Отиено, 15.Огинга Берард Очиенг, 11.Кипкируи Николас, 10.Жума Анри, 21.Кимчева Брайн, 5.Амбулу Дэвид Овино

Огоҳлантириш: Хожиакбар Алижонов (40).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz