Қайднома

Қидирув

Херард Пике: «Реал» ва «Барселона» футболчилари иштирокида чат очганман»

Херард Пике: «Реал» ва «Барселона» футболчилари иштирокида чат очганман»

  24.03.2018 14:55
  0
  415
Херард Пике: «Реал» ва «Барселона» футболчилари иштирокида чат очганман»

«Барселона» клуби ҳимоячиси Херард Пике футболчилар мессенжерлар орқали нималар ҳақида сўзлашишларини айтиб ўтди.

«Сизларга бир кичик ички сирни очаман. Барча билади, футболчилар WhatsApp орқали мулоқот қиладилар. Сизларни қизиқитирадиган бир чат бор. «Барселона» ва «Реал» орасидаги очколар фарқи 8-9та этганда мен ушбу клубларда ўйновчи Испания терма жамоасининг баъзи футболчиларини қўшиб чат очганман.

Агар ОАВга эътибор қаратсангиз, бизни бир-биримизга душман қилиб кўрсатишади. Аммо аслида биз жуда яхши чиқишамиз. Биз тактика, футбол фалсафаси ва бошқа масалаларда ёзишиб, тортишамиз.

Ҳа йўға, қўйсангизчи, мен шунчаки ҳазиллашдим! Бизни қиладиган ишимиз – «Реал» ва «Барселона» ҳақида ҳар хил бўлмағур сўзларни ёзиш! Биз худди ёш болаларга ўхшаймиз. Менга энг ғалати туйилаётган жиҳат – биз «Реал»дан 15 очкога ўтиб кетдик. Мен ўз жавобларимни креатив тарзда бермоқдаман.

«Реал» ҳар бир турнирда ғалаба қозонган ўтган мавсумда улар ўзларини қулай ҳис қилардилар. Учрашиб қолган тақдиримизда, мени кўришлари билан бўлмағур гаплар билан сийлашарди. Кулишарди, «Hala Madrid!» дея гапиришарди ва Кубок эмодзилари билан ижтимоий тармоқларни тўлдиришарди.

Бу мавсумда бошқача кайфият. Улар инстаграмда: «3 очко, ишлашда давом этамиз», - дея ёзишмоқда. Мен WhatsAppда «Йигитлар, жиддий гапиряпсизларми?», дея ёзиб, ортидан албатта кўз ёши чиққунча кулаётган эмодзини қўшиб қўяман. Ҳатто чатга ўзига хос ном ҳам бериб қўйганман: «Табриклайман!», – дейди Пике.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz