Қайднома

Қидирув

Габриэль Батистута: «Месси ҳеч қачон Марадонадек бўла олмайди»

Габриэль Батистута: «Месси ҳеч қачон Марадонадек бўла олмайди»

  24.03.2018 20:43
  0
  526
Габриэль Батистута: «Месси ҳеч қачон Марадонадек бўла олмайди»

Аргентиналик собиқ футболчи Габриэль Батистута ватандошлари Диего Марадона ҳамда Лионель Мессини солиштирар экан, Диегони ўзгача завқ билан мақтади.

«Диего ҳаммадан зўр эди. У нафақат футболда, балки бошқа жиҳатларда ҳам Аргентинанинг тимсоли эди. Марадонада харизма, истеъдод ва ноёб ижодкорлик бор эди.

Месси ҳатто техник томондан кучли бўлса ҳам ундан ўта олмайди. Леода Диегодаги харизма йўқ.

Марадона стадионни бошқара оларди ва барча уни томоша қиларди. Мен у билан бирга ҳаракат қилганман ва жамоа учун қай даражада муҳим эканлигини яхши биламан.

Марадона – бу назм, Месси – наср.

Мессини Марадона билан солиштирсак тасаввурларимиз чегарисидаги бирор нима етишмаётганини сезамиз. У ҳар соатда машғулот қилса ҳам Марадонанинг савиясига ета олмайди», — дейди Батистута.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz