Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги-2019: Қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади

Осиё Кубоги-2019: Қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади

  25.03.2018 08:05
  0
  794
Осиё Кубоги-2019: Қуръа ташлаш маросими 4 май куни Дубайда бўлади

2019 йилнинг 5 январь — 1 февраль кунлари БААда футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 4 май санасида Осиё Кубоги финал босқичига қуръа ташланади.  Қитъа чемпионатида илк бор 24 та терма жамоа иштирок этади. Дубай шаҳридаги Аrmani Hotel меҳмонхонасида 24 та терма жамоа ўзининг Осиё кубогида қайси гуруҳдан ўрин эгаллашини билиб олади.

Терма жамоалар ўша пайтдаги (май ойидаги) ФИФА рейтинги бўйича 4 та саватчага ажратилади. Мезбон БАА ФИФА рейтингидаги ўрнидан қатъи назар 1-саватчада ўрин олади.

Ҳозирга қадар Осиё Кубоги финал босқичига чиққан 21 та жамоаниннг номи маълум: БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой, Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон.

Қолган 3та жамоа номи 27 март куни бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

 


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz