Юртимиздаги футбол мактаб-интернатлари директорлари ЎФАда ўтказилган махсус йиғилишда қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашишди. Қарорда белгиланган вазифалардан бири - терма жамоалар ва клубларга сифатли захира яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ташкил этиш. Хусусан, ЎФА қошида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси очилади. Шундан келиб чиқиб, йиғилганларга замонавий академиялар инфратузилмаси ва таркибий тузилиши ҳақида маълумот берилди. Қолаверса, иштирокчилар академияда ўқитиш тизими, машғулотлар ўтказиш тартиби, ҳар бир футболчи билан индивидуал ишлаш жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари юзасидан батафсил тушунча олишди. Ўз ўрнида, футбол мактаб-интернатлари директорлари бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20