Қайднома

Қидирув

Мбиндйо Фрэнсис: «Ўзбекистонликларга катта раҳмат»

Мбиндйо Фрэнсис: «Ўзбекистонликларга катта раҳмат»

  27.03.2018 08:16
  0
  600
Мбиндйо Фрэнсис: «Ўзбекистонликларга катта раҳмат»

Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган африкаликлар бош мураббийи Мбиндйо  Фрэнсис қуйидагича фикрларни билдирди.

- Яхши ўйин ўтказдик. Сўнгги дақиқаларда ўйинни кучайтиришга интилдик. Афсус, футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Ўйин бизга фойдали бўлди. Ўзбекистон терма жамоасидан кўп нарса ўргандик. Тажриба тўпладик.

- Ўйин натижаси хеч нарса ҳал этмасди. Бироқ шунга қарамай, нима учун  меҳмонлар кўпроқҳимоявий футболга эътибор қаратишди? 

- Ҳимоявий ўйин футбол тактикаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ОТЖ Хитойда чемпион бўлганининг сабаби улар доим ҳужумкор ўйин намойиш этади. Биз эса ўйинга жуда оз фурсатда тайёргарлик кўрдик. Таркибимиз янги ҳисобланади. Шунинг учун футболчилар бир-бирларини тушунишда бироз қийинчиликка дуч келишмоқда.

- Ўзбекистон таркибида кимни ўйини Сизга ёқди?

- Менга 9-рақам (Ўринбоев) ва 22-рақамда (Кенжабоев) тўп сурган ўйинчиларнинг ўйини жуда ёқди. Баҳс давомида улар бизга кўп муаммо тўғдиришди.

- Кения ва Ўзбекистон футболини солиштирсангиз?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Чунки мен фақат терма жамоанинг ўйинини кўрдим. Икки давлат футболи савиясини кўриш учун клублар иштирокидаги баҳсларни кузатишим керак.

- Ўзбекистон ОТЖ амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланади. Агар бизнинг жамоа Африка қитъаси чемпионатида иштирок этганда қандай натижа қайд этган бўларди?

- Қийин савол бўлди. Буни тасаввур қилиш бироз мушкул. Лекин шуни айта оламанки, Ўзбекистон Африка қитъасида ўтказилган турнирларнинг саралашидан бемалол ўта олади ва гуруҳ босқич баҳсларида яхши иштирок этади.

- Бизнинг давлат Сизда қандай таассурот қолдирди?

-   Аввал ҳам Осиё давлатларида меҳмон бўлганман. Ўзбекистонни бундай чиройли давлат деб тасаввур қилмаганман. Инсонлари хар доим кулиб туради. Мехмондўстликка эса гап бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистонликларга катта раҳмат!

“Нефтчи” матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz