Қайднома

Қидирув

Хайр, АПЛ, салом, МЛС! Ёхуд Златан АПЛда қандай из қолдирди?

Хайр, АПЛ, салом, МЛС! Ёхуд Златан АПЛда қандай из қолдирди?

  28.03.2018 00:17
  0
  666
Хайр, АПЛ, салом, МЛС! Ёхуд Златан АПЛда қандай из қолдирди?

Буюк Златан Ибрагимович «МЮ» билан хайрлашиб, океан ортига йўл олди. Хўш, новча швед АПЛда қандай из қолдирди? Унчалик ёрқин эмас, ҳар ҳолда, унинг тўлиқ куч билан ўйнашига жароҳат аталмиш «душман» халиқит берди.

Аслида экспертлар Ибрагимович билан тузилган шартнома «Юнайтед» учун охирги йиллардаги энг омадлиси бўлишини тахмин қилишганди. Аммо...

Жамоа сафига 2016 йили ёзда қўшилган Ибра барча турнирларда 53 марта майдонга тушиб, 29та гол урди, 3та соврин ютди. Шведдан энг кўп «насиба»ни «Саутгемптон» олди - 4та гол.

Манчестерда Ромелу Лукаку пайдо бўлганидан кейин эса, Жозе Моуриньо номдор голеадорга захира кучи сифатида қарай бошлади. Мисол учун, у жорий мавсум Златанга атиги 193 дақиқа ўйнаш имкониятини берди, холос.

«Ҳар қандай буюк воқеанинг ҳам якуни бор. «Манчестер Юнайтед»да ўтган фантастик 2 мавсумдан кейин бошқа йўналиш бўйича ҳаракатланиш вақти келди. Барчага раҳмат. «Қизил» абадий!» - бу Ибрагимовичнинг хайрлашув сўзи.

Швеция футболи фахри энди фаолиятини АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлэкси» клубида давом эттиради. «Златан - топ-савия. Бундай ўйинчилар MLSга келишса, лига ўз-ўзидан кучаяди», - деган эди океан орти футболининг европалик қалдирғочларидан бири Дэвид Бекхэм январь ойидаёқ.

Златан Ибрагимович «Лос-Анжелес Гэлэкси» ихтиёрига боргани ҳамоно антиқа ишга қўл урди. Швециялик мағрур футболчи Лос-Анжелес шаҳридаги қабул учун миннатдорчилик билдириш мақсадида маҳаллий газетанинг бутун бир саҳифасини сотиб олди.

Энг қизиғи эса, катта саҳифага фақатгина 3та ибора жойлаштирилди: «Қадрли Лос-Анжелес, арзимайди». Тўғри, бунинг остида ҳужумчининг исм-шарифи ва имзоси ҳам бор.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz