Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви: Терма жамоамизнинг Марокашга кучи етмади

Ўртоқлик учрашуви: Терма жамоамизнинг Марокашга кучи етмади

  28.03.2018 02:17
  0
  711
Ўртоқлик учрашуви: Терма жамоамизнинг Марокашга кучи етмади

Марокаш ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз поёнига етди.

Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ўйин мезбонларнинг тезкор голи билан бошланди. Аниқроғи учрашувнинг 3-дақиқасида Аюб Каби мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Терма жамоамиз аъзолари ҳам етарлича иштиёқ билан рақибга қаршилик кўрсатишга урунишди, аммо бугун рақиб бир поғона устунлиги сезилиб қолди.

Тўғри, футболчиларимизда етарлича вазиятлар ҳам бўлди, бироқ сўнгги паллаларда нимадир етишмай қолаверди.

Биринчи бўлим якунланишига тўрт дақиқа қолганида эса рақиб бурчак зарбасидан унумли фойдаланди. Гол муаллифи Мануэль да Кошта.

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон таркибида бир-қатор ўзгаришлар бўлди ва мураббий баъзи ёш футболчиларга ўйнаш имконини берди, аммо майдондаги вазиятни ўзгартиришга футболчиларимизнинг кучи етмади, барибир.

Таъкидлаб ўтиш жоиз терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов бу учрашувда майдонга туширилмади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ.

МАРОКАШ - ЎЗБЕКИСТОН 2:0 (2:0)

Голлар: Аюб Эл Кааби 3, - 1:0. Маруан Да Коста 43, - 2:0.

Марокаш: Мунир ал Кажуи (Аҳмад Тагнаоути, 46), Ҳажам Волид (Салоҳиддин Эссаиди, 82), Маруан да Коста, Саисс Ғанем (Наҳири Муҳаммад, 63), Ашраф Ҳакими, Софьян Амрабат, Файсал Фажр, Амин Харит, Ясин Баммоу (Ҳаким Зиеш, 72), Аюб Эл Кааби (Волид Азару, 62), Закария Лабяд (Софьян Буфаль, 46).

Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Олег Зотеев (Акром Комилов, 74), Фозил Мусаев (Одилжон Ҳамробеков, 45), Жавоҳир Сидиқов (Элдор Шомуродов, 83), Икром Алибоев (Отабек Шукуров, 68), Сардор Рашидов (Жасур Яхшибоев, 56), Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев (Темурхўжа Абдухолиқов, 56)

Захира: Игнатий Нестеров, Ботирали Эргашев, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев

Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (42), Рустам Ашурматов (71).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz