Қайднома

Қидирув

Испания термаси Мессисиз Аргентинани шарманда қилди-я...

Испания термаси Мессисиз Аргентинани шарманда қилди-я...

  28.03.2018 08:33
  0
  766
Испания термаси Мессисиз Аргентинани шарманда қилди-я...

Хабарингиз бор, кеча оқшом, яъни 27 март жума куни ФИФА кунлари доирасида бир нечта халқаро ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди.

Россия — Франция 1:3

ЖЧ-2018 мезбони Россия эса Францияни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Россияликлар 23 март санасида Бразилияга қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бу сафар Россия сафида Фёдор Смолов гол уришга эришган бўлса, Франция терма жамоасида эса Килиан Мбаппе 2 та, Поль Погба эса 1 та гол уришга эришди.

 

Германия — Бразилия 0:1

Бразилия терма жамоаси кеча сўнгги Жаҳон чемпионатидаги 7:1 ҳисобидаги мағлубиятни тасодиф эканлигини исботлашга уруниб кўрди ва қисман бўлса-да бунинг уддасидан чиқди. Габриэл Жезус томонидан киритилган гол Бразилияга ғалаба келтирди.

 

Англия — Италия 1:1

Англия ва Италия ўртасидаги ўйин дуранг билан якунланди. Жейми Варди томонидан урилган голга, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Лоренцо Инсинье жавоб қайтариб, Италияни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Испания — Аргентина 6:1

Лионель Мессисиз ўтган ўйинда Аргентина испанлар томонидан тор-мор этилди. Ҳисоб 6:1 испанлар фойдасига. Испания таркибида Иско футболчилик фаолиятидаги илк хет-трикни қайд этди.

 

Қуйида кеча бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашувлари ва уларнинг вақти кўрсатилган.

Ўртоқлик учрашувлари

27 март, сешанба

Япония — Украина 1:2

Голлар:0:1 – 21, автогол Наомити Уэда, 1:1 – 41 Томоаки Макино, 1:2 – 69 Александр Караваев

Россия — Франция 1:3

Голлар: 0:1 – 40 Килиан Мбаппе, 0:2 – 49 Поль Погба, 1:2 – 68 Фёдор Смолов, 1:3 – 83 Килиан Мбаппе

Швейцария — Панама 6:0

Голлар: 1:0 – 22 Жemailи, 2:0 – 31, пенальти Жака, 3:0 – 33 Эмболо, 4:0 – 39 Субер, 5:0 – 49 Дрмич, 6:0 – 68 Фрай

Миср — Греция 0:1

Гол:0:1 – 29 Карелис.

Дания — Чили 0:0 Руминия — Швеция 1:0

Гол: 1:0 – 57 Ротарю.

Бельгия — Саудия Арабистони 4:0

Голлар: 1:0 – 13 Лукаку, 2:0 – 39 Лукаку, 3:0 – 77 Бацҳуайи, 4:0 – 78 де Брюйне.

Германия — Бразилия 0:1

Гол: 0:1 – 37 Габриэл Жезус.

Польша — Жанубий Корея 3:2

Голлар: 1:0 – 32 Левандовски, 2:0 – 45 Гросицки, 2:1 – 85 Ли Чхан Мин, 2:2 – 87 Хван Хи Чхан, 3:2 – 90 Зелински.

Англия — Италия 1:1

Голлар: 1:0 – 26 Варди, 1:1 – 87, пенальти Инсине.

Испания — Аргентина 6:1

Голлар 1:0 – 12 Диего Коста, 2:0 – 27 Иско, 2:1 – 39 Отаменди, 3:1 – 52 Иско, 4:1 – 55 Алкантара, 5:1 – 73 Аспас, 6:1 – 74 Иско.

Австралия — Колумбия 0:0 Нигерия — Сербия 0:2

Голлар: 0:1 – 68 Митрович, 0:2 – 81 Митрович.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz