Қайднома

Қидирув

Бош мавзу – мураббийлар савияси ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 26-сонида

Бош мавзу – мураббийлар савияси ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 26-сонида

  02.04.2018 12:35
  0
  614
Бош мавзу – мураббийлар савияси ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 26-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 26-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Бош мавзу – мураббийлар савияси

Пойтахтимизнинг Навоий кўчасида, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги биносининг шундоқ ёнида Саидхўжа исмли шинаванда йигит қўли-қўлига тегмай егуликлар сотади. Мана, у одатдагидек, шериклари билан баҳслашмоқда. Стол устида «ИнтерФутбол»нинг русча нашри…

- Григалашвили хитоби – «Қизилқум»ни ҳисобдан чиқарманг!

БАРЧАСИ СУПЕРЛИГА 4-ТУРИ ҲАҚИДА

-Қарама-қарши таасурот…

ЛЕГИНЕРЛАРИМИЗИНГ СЎНГГИ ЎЙИНЛАРГА ТЎХТАЛАМИЗ

- Ким, қанча, нима, қаерга?

2019 йилнинг январь ойида БААда ташкиллаштириладиган Осиё кубоги саралаш босқичи якунига етди. Ён қўшнимиз - Тожикистоннинг миллий жамоаси сўнгги тур ўйинида филиппинликларга имкониятни бой бериб, ОК-2019га боришдан мосуво бўлди...

- Нодир Элибоев: «Термамизда авлодлар алмашинуви даври кетяпти»

Дам олиш кунлари ўтказилган 1-тур учрашувлари билан янги футзал мавсумига ҳам старт берилди ва унда 12та жамоа ўзаро баҳсларга киришди...

- Алибек Туробов: «Шўртан» олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилди»

Шу кунларда Про-лига жамоалари янги формат асосида ўтказиладиган чемпионатга тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришяпти...

- Алиризо Жаҳонбахш: «Маҳдавакия кумирим ва устозим»

Миллий жамоамиз ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритолмаган бўлсада, бўлажак мундиални орзиқиб кутяпмиз, барибир...

- Ёшларга ишонч ва ўтмишга ҳурмат

ЁХУД «АТЛЕТИКО»НИНГ «БАРСА» ВА «РЕАЛ» БИЛАН РАҚОБАТИ ХУСУСИДА

- 14йил бадалига 12та клуб

УНГА ҚИЁСИ ЙЎҚ МАШҲУРЛИК ОҒИРЛИК ҚИЛДИ...

- 7 йилда миллиард евро

«ПСЖ» мухлислари ўзларини қўярга жой тополмаяптилар. Йўқ, жамоанинг ички аренадаги ишлари жойида, аммо парижликлар халқаро майдонда ишончни сира оқлолмаяптилар...

- Қайси брендни танлайсиз?

Сир эмаски, аксарият футболчилар мода оламига бефарқ эмаслар...

- Туркиялик «бўри» - Женгиз Ундер ҳақида нималар биласиз?

Римнинг «Рома» клуби 20 ёшли туркиялик ярим ҳимоячининг хариди учун 13,4 миллион евро сарфлади. Ушбу хабар интернет сайтларига чиққанда, мухлислар маълумот остига шарҳ қолдиришга шошилмагандилар...

- Гўзалликка уйғун кўрсатув

Британиялик телебошловчи Жулс Брич футбол кўрсатуви чоғи катта ваъда берди: «Агар Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум АПЛ тўпурарлари пойгасида ғолиб чиқса, эфирда «ҳунар» кўрсатаман». Қандай «ҳунар»?..

- Рафаэль Бенитес: «Бош вазифам – ўйинчиларни ўйлашга ўргатиш»

РАФА БЕНИТЕСНИНГ ОШКОРА МУЛОҲАЗАЛАРИ

- Дуда қутқарувчи

МАРТИН ШКРТЕЛ ЎЙИН ВАҚТИ КЎНГИЛСИЗ ҲОЛАТГА ТУШДИ ВА УНИ ОНДРЕЯ ДУДА ҚУТҚАРИБ ҚОЛДИ

- «Ўртоқлик» ёғдуси

Мартнинг охирги 10 кунлигида жаҳон миллий жамоалари кенг миқёсда халқаро ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Табиийки, уларда бир қатор аҳамиятли кўрсаткичлар қайд этилди. Фактлар ҳам бир олам, рекордлар йўқ эмас.

- Люка Динь: «ЖЧда ғолиб чиқиш реал мақсад»

«Барселона» ҳимоячиси Люка Динь Франция миллий жамоаси сафида ўзи учун учинчи йирик мусобақага жиддий ҳозирланмоқда.

- Каземиро: «Асосийси тўп эмас, балки савия»

Карлос Каземиронинг майдондаги ҳаракатларига қарасангиз, ажиб бир совуққонликни дарҳол пайқайсиз.

- МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: ПРОФЕССИНАЛЛИК ШУМИ?

Футболимиз янгича тараққиёт йўлига тушиб олганидан хурсандмиз, албатта. Мана, Суперлига ўйинлари шиддат билан бошланди ва шундай давом этмоқда.

- Иккинчиси яхшироқ-ми?

Машҳур ҳайкалтарош Эмануэль Сантос бир йил давомида турли танқидлар ва ўзига хос «мақтов»ларга чидаб келди.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz