Қайднома

Қидирув

«Ювентус» – «Реал»: икки карра реванш

«Ювентус» – «Реал»: икки карра реванш

  03.04.2018 11:09
  0
  286
«Ювентус» – «Реал»: икки карра реванш

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташланиб, бу икки жамоа бир-бирига рўбарў бўлганида, Мадрид ва Туринда бирдай «Янами?» деган савол пайдо бўлди.

Кўпчилик ўтган йилги тарихий финални эслайди. Кардиффдаги финал баҳсида 4:1 ҳисоби қайд этилган эди. Ўшандан буён Турин реванш ўтида ёнаётган бўлса, мадридликлар буюк ғалабадан роҳатланишда давом этишмоқда.

Аммо статистикага эътибор қаратсак, сўнгги тўрт йил ичида «Реал»ни плей-оффдан чиқариб юборган ягона жамоа айнан «Ювентус» экан. 1992 йили турнир формати ўзгарганидан буён «қироллик клуби» вакиллари «Ювентус»ни бирор марта чемпионлар лигасининг плей-офф баҳсларидан чиқариб юбора олмаган. Гап финал ҳақида кетганда, умуман бошқа манзара – «Ювентус» икки марта (1998, 2017) таслим этилган. Туринликларнинг алами ичида: улар иккита финал учун реванш олишлари лозим.

Ким кимга тўқнаш келади?

«Ювентус» сўнгги йилларда анча тартибли ўйин кўрсатмоқда. Мавсумдаги ҳолат ва майдонда ким бўлишидан қатъи назар, бу икки жамоа доимо ўз олдига энг юксак мақсадларни қўяди.

«Ювентус» ўтган мавсумлардан фарқли равишда ҳимояда Леонардо Бонуччи ва Дани Алвессиз ўйнайди. Қолганлари ўша-ўша финалгача етиб борган жамоа: Буффон, Келлини, Дибала ва Игуаин. Биринчи ўйинни «Ювентус»нинг икки муҳим футболчиси Миралем Пиянич ва Меҳди Бенатиалар сариқ карточка туфайли ўтказиб юборишга мажбур. Илк ўйинда бор эътиборни Игуаинга қаратиш мақсадга мувофиқ. Унинг ўзи учун қадрдон бўлган «Сантяго Бернабеу»га йиллар ўтиб илк бора келиши. Аргентиналик футболчи ҳар доимгидан-да кучлироқ ўйнаётгани мадридликларни чўчитаётган бўлиши турган гап.

«Реал»да ҳаммаси жойида деса ҳам бўлади. Сўнгги ўйинда бош мураббий Зидан жамоа етакчиларига дам берди. Асосий таркиб ҳимоячилари Рамос, Марсело, Карвахал, марказдаги Иско, ҳужумчи Роналду «Лас-Палмас»га қарши ўйин қайдномасига киритилмаган бўлса, Модрич ва Каземиро ўйин вақтида захирага олинди. Фақатгина ўша ўйинда ҳимоячи Начо жароҳат олиб майдонни шерикларига нисбатан олдинроқ тарк этди.

Сўнгги ўйинлар

Ички чемпионатнинг сўнгги беш ўйинидан тўрттасида ғалаба қозонган «Ювентус» фақатгина СПАЛ билан ўйинда нурсиз дуранг қайд этди. «Реал»да тўртта ғалаба ва бир мағлубият бор.

«Ювентус» А серияда карвонбошлик қилаётган бўлса, «Реал» «Атлетико»дан 4, «Барселона»дан 13 очко ортда қолиб, турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. «Ювентус» Италия чемпионатининг 2018 йилги баҳсларида ўз дарвозасидан биттагина тўп олиб чиқди. У ҳам бўлса сўнгги турда «Милан» билан ўйинда рўй берди. «Қироллик клуби» қуруқ ўйинлари билан мақтана олмайди. Улар сўнгги турда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Чемпионлар лигасининг гуруҳ ўйинларида ҳар икки клуб ҳам иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. 1/8 финалда «Ювентус» гуруҳ ўйинларида «Реал» учун бош оғриғи бўлган «Тоттенхэм»ни қийинчиликсиз енгган бўлса, мадридликлар УЕФА бош оғриғи ПСЖга дуч келишди. Ўйин олдидан парижликларнинг фаворит дея жар солиниши «Реал» фойдасига ишлади.

 Ўзаро ўйинлар статистикаси

Жамоалар ўзаро 19 бор майдонга тушишган. Уларнинг тўққизтасида «Реал» ғалаба қозонган бўлса, саккизта ўйинда «Ювентус»нинг қўли баланд келган.

Ўйинлар 3 апрел куни Туринда, 11 апрелда Мадридда бўлиб ўтади.


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz