Қайднома

Қидирув

Юрий Саркисян: «Фарғона футболининг инқирозига Саркисян айбдор деганлар қани?»

Юрий Саркисян: «Фарғона футболининг инқирозига Саркисян айбдор деганлар қани?»

  03.04.2018 16:54
  0
  560
Юрий Саркисян: «Фарғона футболининг инқирозига Саркисян айбдор деганлар қани?»

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бир пайтлар мамлакатимизнинг энг номдор клуби саналарди. Юрий Вазгенович Саркисян эса фарғоналик мухлисларнинг ёқимтойи эди. Лекин 2013 йилда Юрий Вазгенович “Нефтчи”дан истеъфога чиқарилди. Мана орадан шунча вақт ўтса ҳамки, жамоа мухлислар кутган натижаларни қайд эта олмади. Шунинг учун фарғоналик ишқибозлар тез-тез Саркисянни эслаб юришади.

Айтганча, у қайд этган натижаларни Ўзбекистонда такрорлайдиган мутахассис йўқ. Яқинда “Нефтчи”нинг ашаддий мухлисларидан бири Юрий Саркисян билан боғланиб унинг жамоага қайтиши борасида қизиқиб кўрди.

— Ассалому алайкум, ҳурматли Юрий Вазгенович биз фарғоналик мухлислар сизни жуда соғиндик. “Нефтчи” сиз кетганингиздан сўнг, ишқибозлар кутган натижаларни қайд эта олмаяпти. Шунинг учун сизнинг қайтишингизни интизорлик билан кутаётганлар кўп…

— Аввало мени эслаб телефон қилгангиз учун сизга раҳмат. “Нефтчи”дан мени қандай ҳайдашганини унутмайман. Ўзим майли мен билан ишлаган кўплаб мутахассисларга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Буниси энди алам қилади. Фарғонада шунча йил ишладим. Жамоа билан кўплаб совринларга эришдим. Лекин ҳамма меҳнатимни бир тийин қилишди. Қадримга ачиндим. Мана мен қайд этган натижани ҳали ҳеч ким қайтара олгани йўқ. “Нефтчи” Осиё чемпионлар лигасида совриндор бўлган Ўзбекистондаги ягона клуб саналади. Кейин дунёда битта клубда кўп йил ишлаган иккита мураббийлардан бири Фергюсон бўлса, иккинчиси менман. Гапирсам гап кўп.

— “Нефтчи” – “Навбаҳор” ўртасидаги ўртоқлик учрашувида сиз “Нефтчи” футболчилари билан кўришдингиз. Бу эса мухлислар орасида турли шов-шувларни келтириб чиқарди.“Нефтчи”га қайтасизми?

— Менинг қайтишимни ҳолаётган мухлислар кўп ва улар менга деярли ҳар куни қўнғироқ қилишади. Лекин бир нарсани унутмаслик лозим. Менинг қийин пайтларимда айнан ишқибозлар ҳам стадионга келиб, менинг истеъфоимни талаб қилишгани ҳамон ёдимда. Жуда алам қилган барчаси. Мен Фарғона футболи учун жонимни беришга тайёр эдим. Бироқ … Энди қайтишимга келсак, “Нефтчи”га бормасам керак. Эртага натижалар ўхшамай қолса яна истеъфоимни хоҳловчилар кўплаб топилади.

Ҳаммаси шундай қолгани яхшидир балки…

— Сиз билан бир пайтда истеъфога чиққан Сэр Алекс Фергюсондан кейин “МЮ” ҳам узоқ муддат ўзига кела олмади. Фергюсон “МЮ” тизимига қайтгач, натижалар яхшилана бошлади. Балки, мухлислар шунинг учун ҳам сизнинг қайтишингизни кутишаётгандир.

— Бу борада ҳам кўп бор айтишди. Мени норози қилишгани учун шундай бўлаётганини таъкидлашади. Балки чиндан ҳам шундайдир.

Лекин бир нарса мени хафа қиляпти. Менинг давримда натижа бироз ёмонлашгани учун мени ҳайдашди. Бироқ “Нефтчи”ни биринчи лига тушишиб юборганлар ялло қилиб юришибди. Улар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Фарғона футболининг инқирозига Саркисян айбдор деганлар қани энди? Энди чиқиб гапирсин.

Мурод Исмоилов, Вадим Абрамов, Тоҳир Кападзелар жавоб берсин энди? Уларда етарлича вақт берилди. Аммо …

Гапирса гап кўп.

Юнусали Мелибоев тайёрлади


Манба: www.oltinvodiy.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

"Олтин Дубль" Муборак Франция!

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz