Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Бавария» амаллади, «Реал» «Ювентус»ни янчиб ташлади

ЕЧЛ: «Бавария» амаллади, «Реал» «Ювентус»ни янчиб ташлади

  04.04.2018 04:56
  0
  877
ЕЧЛ: «Бавария» амаллади, «Реал» «Ювентус»ни янчиб ташлади

Европа Чемпионлар лигаси чорак финал илк баҳсидан ўрин олган «Ювентус» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Туринда кечган баҳсда мадридликлар йирик ҳисодаги ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди: Марсело чап қанотдан ҳужумга ўтди ва тўпни Искога ташлаб берди, испаниялик ярим ҳимоячи уни жарима майдони марказига узатди ва Криштиану Роналду тўхтатмасдан зарба бериб, ҳисобни очди.

Тайм охиригача икки томонда ҳам бир қатор қулай вазиятлар бўлди, бироқ дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлим эса туринликларнинг босими билан бошланди ва бу ҳолат бўлим ўрталарига қадар давом этди.

64-дақиқада Жоржо Кьеллини ўз жарима майдончасида қўпол хатога йўл қўйди, натижада юзага келган хавфли вазиятни Буффон бартараф қилишга эришди. Қайтган тўпни Карвахаль жарима майдончасига узатди ва Роналду қайчи услубидаги фантастик зарба билан Жижини доғда қолдирди.

Орадан кўп ўтмай ўз ҳиссиётларини бошқара олмаган Пауло Дибала рақиб ҳимоячисига нисбатан қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

72-дақиқада Марсело-Роналду-Марсело комбинациясини бразилиялик ҳимоячи гол билан якунлади ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди, Роналду эса ўз ҳисобига голли пас ёзиб қўйди.

Шу тариқа, мадридликлар жавоб учрашуви олдидан ўзларига қулай бўлган натижани қўлга киритдилар.

ЕЧЛ. ¼ ФИНАЛ. ИЛК ЎЙИН

ЮВЕНТУС (ИТАЛИЯ) – РЕАЛ МАДРИД (ИСПАНИЯ) 0:3 (0:1)

Голлар: 0:1 – 3 Роналду, 0:2 – 64 Роналду, 0:3 – 72 Марсело.

Ювентус: Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Дуглас Коста (Матюиди, 69), Бентанкур, Хедира (Куадрадо, 75), Асамоа (Манджукич, 69), Дибала, Игуаин.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Ковачич, 82), Каземиро, Иско (Асенсио, 75), Кроос, Бензема (Васкес, 59), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бентанкур (26), Дибала (45), Рамос (55), Ковачич (88).

Четлатиш:  Дибала (66).

Шунингдек, чоракфиналнинг янабир учрашуви Испанияда ўтказилди. «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мюнхенликлар 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашувнинг 32-дақиқасида Пабло Сарабия Серхио Эскудеронинг узатмасидан сўнг ҳисобни очишга эришди. Бироқ мезбонлар шундан сўнг ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қололмадилар.

Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Франк Рибери чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Хесус Навас тўпни қатаришда хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

68-дақиқада Тьяго Алькантаранинг зарбасидан сўнг тўп бу сафар ҳам ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва мезбонлар дарвозасидан жой олди.

Шу тариқа, «Бавария» жуда қийин ўтган учрашувда муҳим ғалабага эришди.

ЕЧЛ. ¼ ФИНАЛ. ИЛК ЎЙИН

СЕВИЛЬЯ (ИСПАНИЯ) – БАВАРИЯ (ГЕРМАНИЯ) 1:2 (1:1)

Голлар: 1:0 – 32 Сарабия, 1:1 – 37, автогол Навас, 1:2 – 68 Алькантара.

Севилья: Сория, Лангле, Кьер, Эскудеро, Навас, Писарро, Нзонзи, Васкес, Сарабия, Корреа (Сандро Рамирес, 78), Бен-Йеддер (Муриэль, 80).

Бавария: Ульрайх, Боатенг, Хуммельс, Бернат (Рафинья, 46), Мартинес, Видаль (Хамес, 36), Киммих, Алькантара, Рибери (Роббен, 79), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Рибери (13), Корреа (15), Бернат (34), Мюллер (85), Писарро (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz