Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Барселона» «Рома» устидан йирик ғалабага эришди

ЕЧЛ: «Барселона» «Рома» устидан йирик ғалабага эришди

  05.04.2018 01:53
  0
  675
ЕЧЛ: «Барселона» «Рома» устидан йирик ғалабага эришди

УЕФА чемпионлар лигаси ¼ финал босқичидан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Рома» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Кутилганидек мезбонлар устунлигида кечган баҳсда бироз кутилмаган ҳолатлар ҳам кузатилди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, учрашувдаги дастлабки икки голни «Рома» футболчилари ўз дарвозаларига йўллаб қўйишди. 38-дақиқада «бўрилар» етакчиси Даниэле де Росси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 55-дақиқада Костас Манолас иккинчи автоголга муаллифлик қилди.

Бу голдан 4 дақиқа ўтиб «Барселона» тезкор қарши ҳужумга чиқиб кетди ва Суарес томонидан йўлланган зарбани дарвозабон қайтариб юборди. Бе ерда тўпга биринчи етиб келган Пике бўш дарвозага 3-голни жойлаб қўйди.

Шундан кейин ўйин бироз сокинлашди, аммо 80-дақиқада Эдин Жеко меҳмонларнинг жавоб голини киритишга муваффақ бўлди.

«Рома»нинг бу голи эса каталонияликларни яна уйғотди ва 87-дақиқада Луис Суарес италияликлар дарвозасига 4-голни йўллаб, ўзининг чемпионлар лигасидаги узоқ муддатли голсиз сериясига барҳам берди.

Шундай қилиб, «Барселона» биринчи ўйинда 4:1 ҳисобида ғалабага эришиб, жавоб учрашуви олдидан ўзига қулайроқ вазият яратиб олди.

ЕЧЛ. ¼ ФИНАЛ

«БАРСЕЛОНА» (ИСПАНИЯ )– «РОМА» (ИТАЛИЯ) 4:1 (1:0)

4 апрель, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 38, автогол де Росси, 2:0 – 55, автогол Манолас, 3:0 – 59 Пике, 3:1 – 80 Джеко, 4:1 – 87 Суарес.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Серджи Роберто (Андре Гомеш, 83), Бускетс (Паулиньо, 67), Ракитич, Иньеста (Денис Суарес, 85), Месси, Суарес.

Рома: Алиссон, Фасио, Коларов, Бруно Перес, Манолас, Стротман, де Росси (Дефрель, 77), Флоренци (Эль-Шаарави, 72), Пеллегрини (Гоналон, 60), Перотти, Джеко.

Огоҳлантиришлар: Коларов (44), Стротман (86).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz