Қайднома

Қидирув

Тони Кросс: «Реал» қилган ишни термамиз ҳам такрорлашига ишонаман»

Тони Кросс: «Реал» қилган ишни термамиз ҳам такрорлашига ишонаман»

  06.04.2018 06:13
  0
  685
Тони Кросс: «Реал» қилган ишни термамиз ҳам такрорлашига ишонаман»

«Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроос AS нашрига интервью берди.

Германия терма жамоасининг Испанияга қарши ўртоқлик учрашувидан олдин ўтказилган суҳбат чоғида германиялик футболчи кўп нарсалар ҳақида гапириб ўтди.

- «Реал»нинг стабил ўйин намойиш қила олмаётгани ҳақида бонг ураётганларга жавобингиз қандай? Жамоанинг жорий мавсумда Ла Лигадаги муаммолари нимадан иборат?

- Биринчидан, биз унчалик ҳам ёмон ўйнамаяпмиз. Клубимизнинг олти нафар футболчиси Испания терма жамоаси ихтиёридалиги ҳам бунга яққол исбот бўла олади. Бунинг устига, Лопетеги «Реал»нинг собиқ ўйинчиларини ҳам терма жамоага жалб қилди.

Бу билан жамоа­нинг жанговар руҳияти ҳақида гапирмоқчи эмасман. Шунчаки, таркибимизда ҳар бир чизиқда жаҳон даражасидаги футболчилар бор. «Ре­ал»­нинг даражаси ўта юқори. Айнан шу туфайли ҳам олти нафар футболчимиз Испания термасига чақирилган.

Тўғри, «Қизил фурия» сафида «Барселона», «Атлетико» ва бошқа клуб вакиллари ҳам бор. Аммо жамоанинг ўзаги айнан «Қироллик клуби» футболчиларидир. Сўнгги йилларда йирик турнирларнинг финалларида ўйнадик ва ғалаба қозондик. Бундан ташқари, футболчиларимизнинг савиясига ҳам эътибор қаратиш лозим.

- Жамоадошларингизга қарши ўйнасангиз, хавотирга тушасизми?

- Германия сафида ҳам юқори савиядаги футболчилар жамланишган. Биз амалдаги жаҳон чемпионларимиз. «Реал»даги фаолиятим давомида нафақат совринларни ютиш, балки уларни ҳимоя қилишни ҳам ўргандим.

Бу ўйин жаҳон чемпионати олдидан ажойиб синов бўлади. Клубдаги жамоадошларимга омад тилайман. Чунки мундиалда ярим финалга қадар тўғри келмаймиз.

Агар ярим финалда тўқнашсак, ажойиб бўларди. Лекин подадан олдин чанг чиқариш ярамайди. Негаки жаҳон чемпионатида рақобат кучли бўлади.

- Бундеслига ва Ла Лиганинг кўплаб футболчилари ўйнашади. Бундан нималарни кутсак бўлади?

- Ажойиб футбол ўйинини. Германия чемпионати савияси қандайлигини яхши биламан. У жуда юқори. Ва, албатта, Испания примераси борасида яхши тушунчага эгаман. Балки испаниялик футболчилар қандай рақибга қарши майдонга тушаётганларини яхши билишмаслиги мумкин.

Чунки улар Бундеслига ўйинларини менчалик кўп кўришмайди. Шунингдек, Германия терма жамоаси ажойиб футболчилардан ташқари кучли жамоавий руҳга ҳам эга. Айнан шу жиҳат туфайли сўнгги йилларда ФИФА рейтингида етакчилик қилмоқдамиз.

- Сизнингча, Испания терма жамоасидан нима кутса бўлади?

- Испания 2008-2012 йилларда жаҳон футболида етакчилик қилди. Ўшанда «Барса»нинг машҳур «тики-таки» ўйин услубини ўзлаштирганди. Лекин айни пайтда Испания бошқача ўйнамоқда. Терма жамоада авлодлар алмашуви рўй бермоқда.

Умуман олганда, Испания термаси Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Германия, Бразилия ва бошқа жамоалар каби фаворитлардан биридир.

- Россия майдонларида Германия чемпионлик мақомини сақлаб қола оладими?

- Бу борада тажрибага эгаман. Чунки «Реал» билан ЕЧЛ баҳсларида бу ишни уддаладик. Футболдаги энг қийин нарсалардан бири савияни ушлаб туриш.

Агар таркибда ажойиб футболчилар жамланган бўлса, буни уддалаш мумкин. Менимча, Германия ҳам «Реал» сингари мақомини сақлаб қолишга қодир.

- Терма жамоа сафида жароҳат туфайли Мануэль Нойер ўйнамайди. Унинг ўрнини «Барселона» дарвозабони Тер Штеген эгаллайди. У ҳақда қандай фикрдасиз?

- Менга Тер Штеген ёқади. Балки жуда қаттиқ ёқар (кулади)... Марк жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан биридир. Шубҳасиз, «Барселона» учун идеал посбон.

Тер Штегеннинг устунлик тарафи - хатоларга жуда кам йўл қўяди. Бунинг устига, у ҳимояда яхши ҳаракат қилади. Барча посбонлар ҳам буни уддалай олишмайди.

- Испанияга қарши ўйиндан сўнг сизларни Бразилия билан учрашув кутиб турибди. Аммо бразилияликлар сафида Неймар ўйнамайди. Бу яхши белгими?

- Мен Неймарнинг ўйнашини истаган бўлардим. Унинг тезроқ соға­йиб кетишини хоҳлайман. Неймар жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан биридир. Менга айнан кучли рақибга қарши ўйнаш ёқади.

- Марсело ва Каземирога рақиблик қиласиз...

- Бу яхши. Чунки, улар ўз чизиқларидаги энг кучли футболчилардан ҳисобланишади. Каземиронинг қанчалик керакли футболчи эканини «Реал»да ҳис қилиш мумкин. Марсело ҳақида нима дейишим мумкин?

У сайёрамиздагни энг кучли чап қанот ҳимоячиси. Бразилия шубҳасиз, жаҳон чемпионати фаворитларидан биридир.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz