Қайднома

Қидирув

Европа лигаси: Кутилганидек мезбонларда ишончли ғалабалар (ВИДЕО)

Европа лигаси: Кутилганидек мезбонларда ишончли ғалабалар (ВИДЕО)

  06.04.2018 08:37
  0
  566
Европа лигаси: Кутилганидек мезбонларда ишончли ғалабалар (ВИДЕО)

Сизга яхши маълумки, кеча оқшомда Европа Лигасининг ¼ финали доирасида дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди.

Европа 

Фото: Google Images

Германиянинг «Лейпциг» жамоаси ўз майдонида Франциянинг «Марсель»ини қабул қилиб, жамоа етакчиси Тимо Вернернинг ўйиннинг 45-дақиқасида киритган ягона голи сабаб дастлабки баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди.

Лондоннинг «Арсенал»и эса ўз майдонида Москва «армиячилари» — ЦСКАни қабул қилди. Учрашув тўлиқ «канонирлар» устунлиги остида ўтди. Аарон Рэмзи ва Александр Ляказетт 2 тадан гол уришган бўлса, ЦСКАнинг ягона жавоб голи Александр Головин томонидан киритилди. Ҳисоб 4:1 «Арсенал» фойдасига.

Мадридда Диего Симеоне шогирдлари «Атлетико» Лиссабоннинг «Спортинг» клубини меҳмон қилиб, Коке ва Антуан Гризманн голлари сабаб, ғалаба қозонди.

Яна бир учрашув эса Римда «Лацио» ҳамда «Зальцбург» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой бўлган учрашувда 4:2 ҳисобида «Лацио» ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Европа Лигаси

¼ финал беллашувлари

5 апрель, пайшанба

«Лейпциг» — «Марсель» 1:0

Гол: 1:0 — 45 Тимо Вернер.

«Арсенал» — ЦСКА 4:1

Голлар: 1:0 — 9 Аарон Рэмзи. 1:1 — 15 Александр Головин. 2:1 — 23 Александр Ляказетт. 3:1 — 28 Аарон Рэмзи. 4:1 — Александр Ляказетт.

«Атлетико Мадрид» — «Спортинг» 2:0

Голлар: 1:0 — 1 Коке. 2:0 — 40 Антуан Гризманн.

«Лацио» — «Зальцбург» 4:2

Голлар: 1:0 — 8 Сенад Лулич. 1:1 — 30 Валон Бериша. 2:1 — 49 Марко Пароло. 2:2 — 71 Такуми Минамино. 3:2 — 74 Фелипе Андерсон. 4:2 — 76 Чиро Иммобиле


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz