Қайднома

Қидирув

Профессионаллик шуми етакчи клублар?

Профессионаллик шуми етакчи клублар?

  07.04.2018 09:20
  0
  316
Профессионаллик шуми етакчи клублар?

Футболимиз янгича тараққиёт йўлига тушиб олганидан хурсандмиз, албатта. Мана, Суперлига ўйинлари шиддат билан бошланди ва шундай давом этмоқда. Аммо баъзи жиҳатлар ҳам борки, улар кўнгилни хижил қилмоқда.

Биринчи навбатда, клубларимизнинг ОЧЛдаги иштироки. Қаранг, амалдаги чемпионимиз 4та ўйиндан 3тасини бой бериб ўтирса-я... Бу қанақаси? Ҳукуматимизнинг футболга кучли эътиборига жавоб шуми?

Ҳа, футболда зўрдан зўри чиқади, ҳамма ғалабага интилади. Аммо тан олайлик, 4та ўйинда 3 очко - бу «Локомотив»нинг асл имкониятию, ҳозирги таркибига мувофиқ эмас асло.

Айниқса, Тошкентда «Ал-Дуҳайл»га қарши кечган охирги ўйин ҳафсаламизни пир қилди. Айтиш мумкинки, жамоа шунчаки, профессионалликка беписанд қарагани оқибатида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.

Эсланг, Шуҳрат Муҳаммадиев охирги дақиқаларда жароҳатлангач, унинг ўрнига Салим Мустафоев туширилди. Бироқ дарҳол эмас, чамаси 3-4 дақиқадан кейин. Чунки захира вакиллари бамайлихотир ўтиришганди.

Мустафоев зарурат туғилганидан кейингина футболка кийганию, тўғри майдонга тушганини ҳам экран орқали кўрдик. Оқибатда айнан у кетма-кет икки марта қўпол хатога йўл қўйди ва...

Энди айтинг, профессионалликми бу? Захирачилар ҳар дамда тайёр туришмайдими? Бунда кимни айблаш керак - футболчиларними ёки мураббийни? 

Шокиржон БАҲРИЕВ, Марғилон шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.