Қайднома

Қидирув

Мисрда икки мўжиза бор. Бири тарихий Гиза эҳромлари, иккинчиси эса афсонавий Муҳаммад Салаҳ

Мисрда икки мўжиза бор. Бири тарихий Гиза эҳромлари, иккинчиси эса афсонавий Муҳаммад Салаҳ

  07.04.2018 09:33
  0
  826
Мисрда икки мўжиза бор. Бири тарихий Гиза эҳромлари, иккинчиси эса афсонавий Муҳаммад Салаҳ

"Ливерпуль" ўйнаган вақтда Қоҳирадаги ҳар қандай кафега қаранг — бу ажойиб! Икки соат давомида у халқни бирлаштиради ва атрофдаги барча даҳшатлар ҳақида унутамиз".

Муҳаммад Салаҳ Ҳамид Гали

1992-йилнинг 15-июн куни Искандариядан унча узоқ бўлмаган Нариг қишлоғида дунёга келди.

Уйдаги эски рангсиз телевизорда камдан-кам ҳолатларда олиб берилган ўйинларда — Роналдо, Тотти, Зидан каби футбол юлдузлари ҳаракатларидан ҳайратланган Салаҳ ўзининг севимли машғулоти билан фақат 7 ёшга тўлгандагина шуғулланишни бошлади. Қишлоқда футбол тўпи бўлмаганлиги сабаб, у дўстлари билан кўпчиликка таниш усул — пайпоқдан тўп ясаб, футбол ўйнар эди.

Ҳозирда Салаҳда ҳаммаси ўз ўрнида, айтиш лозим бўлса — барчаси ажойиб. У "Ливерпуль"нинг бош юлдузи, тилни ўрганди, ҳафтасига 100 минг фунт олади. Буларнинг ҳаммаси камбағал болалик хотираларини ва Қоҳирага бориш учун бир неча соат кетган пайтларни унутишга етади.

Муҳаммад ўзининг энг севимли инглизча сўзи "Love" (Севги) эканлигини айтган. Ва, албатта, у алдамаган. У атрофидагиларга ҳурмат кўрсатадиган ва ҳар доим меҳрибон бўлишга интиладиган ярим мифологик қаҳрамонга ўхшайди.

Салаҳ 2017 йилнинг ноябрида терма жамоа сафида Конгога қарши ўтган (2-1) учрашувда дубл қайд этиб, Мисрнинг Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧга боришини таъминлаган кечада унинг уйини ўғри шип-шийдон қилиб кетади.

Орадан бир неча кун ўтиб жиноятчи топилади ва ҳибсга олинади. Салаҳнинг отаси эса судга ариза беради.

Ўғилнинг бу ҳолатга муносабати эса ҳамма учун бирдек кутилмаган ҳол бўлиб чиқди. У дарҳол бу даъволардан воз кечишни сўради, ўғри билан учрашди, унга пул бериб, қўшимчасига иш топишга ёрдам ҳам берди. Ҳаттоки, айбдор буни оқлолмаган тақдирда ҳам, Салаҳ унинг учун энг муҳимини қила олди: у инсонга имконият тақдим этди.

Мисрлик ишбилармон Мамдуҳ Аббос терма жамоа ЖЧга чиққанидан қаттиқ қувониб, Салаҳга ҳашаматли вилла совға қилишни хоҳлаб қолади. Салаҳда фақатгина янги уйни экскурсия қилиш учун бирор кунни танлаш қолганди. Бироқ, Муҳаммад буни дарҳол рад қилди. У Аббосга агар уни хурсанд қилишни истаса, шунчаки, Нариг қишлоғини ривожлантириш учун пул ажратиши мумкинлигини билдирди.

Салаҳ ўзининг жонажон қишлоғи учун қайғуради. У пул ўтказмалари билан чегараланиб қолмайди, балки у ерда мактаб, ёпиқ футбол майдони қуриб, спорт зали учун ускуналар сотиб олди.

Қишлоқ раҳбари ундан чексиз миннатдор. "Салаҳ нафақат қишлоғимизни жаҳон харитасида қайд этди, шунингдек, у яна қишлоқ ривожи учун пул бермоқда. У Базиун касалхонасига вентиляцияли хона, дори-дармонлар ва тез тиббий ёрдам машинаси учун пул ҳайрия қилди", — дейди қишлоқ раҳбари Махер Шетия.

Салаҳ, шунингдек, ёш жуфтликларга оила қуриши учун пул ажратиб ёрдам ҳам кўрсатиб келяпти.

Салаҳ Нагригга жуда кўп келиб туради. "У ҳар Рамазонда учиб келади ва болаларга совғалар улашади. Қайтиши билан ҳеч қандай истисносиз у одамларга автограф беради, улар билан суратга тушади. Болаликдан буён у ҳеч ҳам ўзгармаган", —деб ҳикоя қилади унинг болаликдаги дўсти Басюни.

Oil Field Index Podcasts кўрсатуви бошловчиси Ҳотам Кадус қуйидагича тушунтиради: "Салаҳга бирор бир сиёсатчи қилолмаган иш — Яқин Шарқни бирлаштириш насиб этди. Марокашликлар, тунисликлар, саудияликлар, қувайтликлар, уммон ва амирликларнинг барчаси унинг исми туширилган футболкани истайди. У 90 миллионлик Миср халқига умид бермоқда. Бизда жиддий иқтисодий муаммолар мавжуд, деярли ҳар ҳафта террористик ҳужумлар бўлади. Салаҳ эса аҳолини қўллаб-қувватлайдиган ва уларга умид бахш этадиган ягона шахсдир.

Муҳаммад 2013-йилда Маги исмли муслима қизга уйланади. (©аёли ҳижобда)

2014- йилда бу баҳтиёр оилада чақалоқ йиғиси янграшни бошлайди. Лондон жанубида дунёга келган қизалоқга, отаси муқаддас шаҳар «Макка» шарафига шу исмни қўяди.

Қаҳрамонимизнинг бугунги кундаги улкан ўсишидан ташқари, яна бир қатор ютуқларини ҳам эътироф этиб ўтишни лозим топдик.

Муҳаммад Салаҳ «Базел» клубида 2013- йил Швейцария чемпиони, «Челси» билан 2015- йилда "Премер лига" ва "Англия лига кубоги" соҳиби бўлган, 2017- йилда Миср терма жамоасида, "Африка миллатлари кубоги" да ғалаба қозониб, олтин медаллар билан тақдирланган.

Шахсий ютуқлари:

2012- йилда "Африкада йил иқтидори".

2013- йилда "Швейцария суперлигаси" нинг энг яхши футболчиси.

2017- йилда "BBC" талқини бўйича Африкалик энг яхши ўйинчи.

2017- йилда "Араб миллатига мансуб энг яхши ўйинчи".

2017- йилда "Африканинг энг яхши футболчиси", совринларига сазовор бўлган.

Пул ва шуҳрат кўпинча зиён келтиради. Аммо, дунёда бу ҳақда ҳеч нарса билмайдиган камида битта одам бор...

Бу мавсумда Ливерпуль клуби қандайдир соврин ютса, Салаҳ "Олтин бутса" соҳиби бўлса, Миср термаси ЖЧ да сенсация қайд этса ва йил охирида "Олтин тўп"ни яна Роналдо ёки Месси илиб кетса, мен футболдан рози эмасман.

Муҳаммадга "Олтин тўп" ни олган биринчи араб футболчиси бўлишини тилаб қоламиз!

Абдулқодир Набиев


Манба: www.uz.tgstat.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz