Қайднома

Қидирув

“Локомотив” — “Қўқон-1912”(1:1) учрашуви ҳаками жазоланади

“Локомотив” — “Қўқон-1912”(1:1) учрашуви ҳаками жазоланади

  07.04.2018 21:52
  0
  765
“Локомотив” — “Қўқон-1912”(1:1) учрашуви ҳаками жазоланади

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашувида бош ҳакамга ёрдам берган Акбар Қувватов қўпол хатога йўл қўйгани учун жазоланади.

Валентин Коваленко бошқариб борган беллашувнинг 17-дақиқасида “Локомотив” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга эришди. Такрорий лавҳалар гол ўйиндан ташқари ҳолатдан киритилганини кўрсатди.

Ўша вазиятда қанот ҳаками Акбар Қувватов сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда туриши ва Марат Бикмаевнинг ўйиндан ташқари ҳолатда эканини аниқлаб, байроқчасини кўтариши керак эди. Бироқ лайнсмен бу вазиятни эътибордан четда қолдирди. Оқибатда унинг хатоси ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатди.

“Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашуви назоратчисининг билдиргисига асосан Акбар Қувватов 4 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилди. Эндиликда у Суперлига ўйинларига қўйилмайди. Жазо муддати қанча вақт давом этишини ЎФФ Ҳакамлар қўмитаси ҳал қилади. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz