Қайднома

Қидирув

Валентин Коваленко ҳам Суперлига учрашувларидан четлатилди

Валентин Коваленко ҳам Суперлига учрашувларидан четлатилди

  07.04.2018 22:49
  0
  373
Валентин Коваленко ҳам Суперлига учрашувларидан четлатилди

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашувида бош ҳакамга ёрдам берган Акбар Пўлатов қўпол хатога йўл қўйгани учун жазоланиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ўйиндан кейин ЎФА Ҳакамлар қўмитаси учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Валентин Коваленконинг ҳам хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқди. Хулосага кўра, “Локомотив” - “Қўқон-1912”  учрашуви бош ҳаками ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмагани, натижада бир қатор вазиятларда, жумладан, 17-дақиқада “Локомотив” аъзоси Марат Бикмаев гол киритган вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда ва иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” дарвозасига пенальтини белгилашда хатога йўл қўйгани қайд этилди.

Валентин Коваленко ҳам эндиликда маълум муддат Суперлига ўйинларига қўйилмайди.

***

Суперлига 5-туридан ўрин олган “Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашувида бош ҳакамга ёрдам берган Акбар Пўлатов қўпол хатога йўл қўйгани учун жазоланади.

Валентин Коваленко бошқариб борган беллашувнинг 17-дақиқасида “Локомотив” футболчилари ҳисобни тенглаштиришга эришди. Такрорий лавҳалар гол ўйиндан ташқари ҳолатдан киритилганини кўрсатди. Ўша вазиятда қанот ҳаками Акбар Пўлатов сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда туриши ва Марат Бикмаевнинг ўйиндан ташқари ҳолатда эканини аниқлаб, байроқчасини кўтариши керак эди. Бироқ лайнсмен бу вазиятни эътибордан четда қолдирди. Оқибатда унинг хатоси ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатди.“Локомотив” - “Қўқон-1912” учрашуви назоратчисининг билдиргисига асосан Акбар Қувватов 4 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилди. Эндиликда у Суперлига ўйинларига қўйилмайди. Жазо муддати қанча вақт давом этишини ЎФФ Ҳакамлар қўмитаси ҳал қилади. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz