Қайднома

Қидирув

Хатолардан ҳайиқмас тараққиёт ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 28-сонида

Хатолардан ҳайиқмас тараққиёт ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 28-сонида

  09.04.2018 12:44
  0
  604
Хатолардан ҳайиқмас тараққиёт ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 28-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 28-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Хатолардан ҳайиқмас тараққиёт

Хатолар - футбол тараққиётининг ажралмас қисми. Шундай дейишга ўрганганмиз…

- Хулоса қандай

Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийлари март ойида ташкиллаштирилган ўқув-машғулотлар йиғини юзасидан ўз ҳисоботларини топширишди…

- Можаро аралаш муроса

БАРЧАСИ СУПЕРЛИГА 5-ТУРИ ҲАҚИДА

-АГМК – 100та ғалаба йўли

Ўзбекистон чемпионати олий лигасида 2008 йили ўз иштирокини бошлаган Олмалиқнинг АГМК (ОТМК, «Олмалиқ») клуби Суперлига-2018нинг  4-турига келиб юбилей - 100-ғалабасини нишонлади.

- Ярим финалга етиб бора оламизми?

ОСИЁ КУБОГИ-2019 ЎЙЛАРИ

- Бобур Абдухолиқов: «Мавсумни «Пахтакор»да бошлашим мумкин эди»

Ўзбекистон Суперлигаси турдан-турга қизиб, ўз номига муносиб бўлиб боряпти. Буни учрашувларда қайд этилаётган натижалар ҳам исботлаб турибди.

- Хитой мўъжизаси

Элликдан ортиқ футбол майдонлари, 2500 нафар футболчи, Мадриднинг «Реал» клубидан 24 мураббий - буларнинг бари 130 млн. фунт турадиган сарой-академиянинг кичик қисми, холос.

- Меҳмонхона бўйича ҳам тенглик

Газетамизнинг аввалги сешанба кунги сонида аргентиналик футбол даҳоси Лионель Месси яна бир меҳмонхона соҳиби бўлгани ҳақида қисқача хабар берган эдик…

- MLS сеҳрига ошуфта қалблар

ОКЕАН ОРТИГА ЙЎЛ ОЛГАН САРА ЮЛДУЗЛАР

- Антуан Гризманн: «Ўша пенальти бир умрлик доғ»

2016 йил 28 май. Европа Чемпионлар Лигаси финали. «Реал» - «Атлетико». «Матрасчилар»нинг ишонган ҳужумчиси Антуан Гризманн 11 метрли нуқта ёнида.

- Фабио Капелло учун Хитой ҳам «тор» экан

Россия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Хитойнинг «Жиангсу Сунин» клубида ҳам узоқ ушланиб қолмади.

- Қаллобларга 2 «лимон»

«Лацио» раҳбарияти нақ 2 миллион еврони қаллоблар ҳисоб рақамига ўтказиб берибди.

- Кечаги машаққатлар мукофоти – ЖЧ

Бу йигит болалигида оиласи таъминотига ҳисса қўшиш учун кўчада пирожка сотарди, бугун эса жаҳон чемпионатидек йирик турнирда ўйнайдиган даражага етди.

- Жилберто Силва: «Лужники» «Маракана»ни эслатади»

2002 йили Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ярим ҳимоячи Жилберто Силва янгиланган «Лужники»ни афсонавий «Маракана»га қиёсламоқда.

- Дани Алвеш – 36 карра

Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвеш яқинда футбол тарихидаги энг совриндор ўйинчи - Максвелл рекордини такрорлади…

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz