Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Юве»нинг 3та голи, сўнгги дақиқалардаги пенальти, Буффонга кўрсатилган қизил… «Реал» кейинги босқичда

ЕЧЛ: «Юве»нинг 3та голи, сўнгги дақиқалардаги пенальти, Буффонга кўрсатилган қизил… «Реал» кейинги босқичда

  12.04.2018 02:15
  0
  923
ЕЧЛ: «Юве»нинг 3та голи, сўнгги дақиқалардаги пенальти, Буффонга кўрсатилган қизил… «Реал» кейинги босқичда

Европа чемпионлар лигаси ¼ финали доирасидаги «Реал Мадрид» ҳамда «Ювентус» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Драматик тарзда кечган баҳс кутилганиданда қизиқарлироқ руҳда кечди ва мухлислар шунчаки, футбол спектакли гувоҳига айланишди.

Хабарингиз бор, Туриндаги биринчи ўйин 0:3 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлганди. Табиийки, агар туринликлар кейинги босқичга чиқишни исташса «Реал» дарвозасига худди шунча гол уриши керак эди. Мазкур миссия деярли уддаланди ҳам. Ўйин тезкор гол билан бошланди. Аниқроғи, 2-дақиқадаёқ Сами Хедиранинг узатмасидан сўнг Марио Манжукич «кекса синьора»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Мазкур гол мезбонларни саросимага солиб қўймади. «Реал» футболчилари ҳисоб очилгандан сўнг мувозанатни қўлга олишга интилишди. Аммо «Ювентус»нинг ҳам тўхтагиси келмади ва 37-дақиқага келиб, яна ўша хорватиялик футболчи, яна боши билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Биринчи тайм шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлим ўртача темпда, жамоаларнинг гал-гал ҳужумлари билан бошланди. 61-дақиқада Кейлор Навас ҳаводан келган тўпни қўлидан чиқариб юборгани қимматга тушди. Бу вазиятда Блез Матютди имкониятдан фойдаланиб ҳисобни ўзгартирди, 0:3.

Бу голдан сўнг «Ювентус» асосий эътиборини мудофаага, «Реал» эса ҳужумга қаратди. Аммо мезбонларнинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари «кекса-синьора»нинг тартибли ҳимояси сабаб наф бермаётганди. Бироқ асосий вақт тугаб, қўшимча дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада ҳакам Лукас Васкесга нисбатан жарима майдончаси ичида ўйин қоидаси бузилди деб топилди ва дарвоза томон пенальти белгилади.

Бу паллада асаблари дош бера олмаган тажрибали Буффон дарвозабонга жиддий оҳангда эътироз билдиргани туфайли қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини эса польшалик посбон Войцех Шесни эгаллади.

11 метрли зарбани эса Криштиану Роналду хатосиз амалга ошириб, ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди ва бу мадридликларнинг ярим финалга чиқишларига замин яратди.

ЕЧЛ. ¼ ФИНАЛ

«РЕАЛ МАДРИД» (ИСПАНИЯ) – «ЮВЕНТУС» (ИТАЛИЯ) 1:3 (0:2)

Голлар: 0:1 – 2 Манджукич, 0:2 – 37 Манджукич, 0:3 – 60 Матюиди, 1:3 – 90, пенальти Роналду.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Вальехо, Иско, Каземиро (Васкес, 46), Кроос, Модрич (Ковачич, 75), Бэйл (Асенсио, 46), Роналду.

Ювентус: Буффон, Бенатия, Алекс Сандро, Де Шильо (Лихтштайнер, 17), Кьеллини, Пьянич, Хедира, Матюиди, Дуглас Коста, Манджукич, Игуаин (Шченсны, 90).

Огоҳлантиришлар: Пьянич (17), Карвахаль (22), Манджукич (29), Лихтштайнер (36), Алекс Сандро (67), Дуглас Коста (73), Марсело (81), Бенатия (90), Роналду (90).

Четлатиш: Буффон (90+1).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz