Қайднома

Қидирув

«Ювентус» — футбол мафияси қурбони бўлдими? Пенальти ҳақида ким қандай фикрда

«Ювентус» — футбол мафияси қурбони бўлдими? Пенальти ҳақида ким қандай фикрда

  12.04.2018 13:25
  0
  2031
«Ювентус» — футбол мафияси қурбони бўлдими? Пенальти ҳақида ким қандай фикрда

«Реал» – «Ювентус» баҳсидаги пеналти кўпчилик томонидан турлича қабул қилинди. Келинг, уларга қулоқ тутамиз.

 Роналду: «Қарши чиқишганига тушунмадим, Лукасни ортидан туртиб юборди, акс ҳолда у гол урарди».

Бенатия: «Васкесдан илгарилаб кетдим ва тўпга ўйнадим. Оёғимга тегиб тўп йўналишини ўзгартирди. Васкес шунчаки йиқилди. Ўша вазиятда у бошқа нарса қила олмасди. Биз вазият қурбонига айландик».

Васкес: «Шубҳасиз, пенальти бор эди. Ҳужумни якунламоқчи бўлганимда ҳимоячи мени ортимдан туртиб юборди».

Келлини: «Кимдир ҳайрон қолдими? Ўтган йили «Бавария» ана шундай ҳолатга тушган эди. Энди биз...».

Зидан: «Ўша вазиятни қўрмай қолдим. Менга пенальти бўлди дейишди. Ҳакам белгиладими, уни ўзгартира олмаймиз».

Аллегри: «Ҳакам қарорини муҳокама қилишни хоҳламайман. Футболчиларимга ачинаман, холос».

Буффон: «Рефери бутун жамоа кучини арзимаган вазият билан йўққа чиқарди. У жамоани турнирдан бундай ҳолатда чиқариб юбормаслиги керак эди. Унинг кўкрагида юрак бўлиши керак, чиқинди қутиси эмас! Бу 10 фоиз ҳам пенальти эмас эди».

Анелли («Ювентус» президенти): «УЕФА малакали ҳакамлар ва VAR тизимидан фойдаланиши керак. Арбитр назоратни буткул қўлдан чиқарди. У ҳақиқий ҳолатни кўрганида, ҳаммадан кўпроқ хафа бўлиши турган гап».

Иттуралде (испаниялик собиқ ҳакам): «Ортдан тегиб кетиш бу пенальти учун асос бўлмайди. Бу қоида бузилиши эмас!».

Чилаверт (парагвайлик собиқ дарвозабон): «Футбол мафияси «Ювентус»ни ўйиндан чиқариб юборди».


Манба: xabar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz