Қайднома

Қидирув

Миллий термамиз нима учун ФИФА рейтингида бу қадар пастлади?

Миллий термамиз нима учун ФИФА рейтингида бу қадар пастлади?

  12.04.2018 16:51
  0
  324
Миллий термамиз нима учун ФИФА рейтингида бу қадар пастлади?

Бугун ФИФА миллий терма жамоаларнинг апрель ойидаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси бирданига 18 поғона пастлаб, 88-ўринни эгаллади.

Ушбу кўрсаткич бўйича миллий терма жамоамиз Осиёда 13-поғонада бормоқда. ФИФА рейтингига назар ташлайдиган бўлсак, авваллари доимо ФИФА рейтингида биздан пастроқда бўлган Қирғизистон, Уммон, Фаластин каби терма жамоалар Ўзбекистондан юқорида жойлашишган. Бунинг сабаби нимада?

ФИФА рейтингида ҳисоб-китоб жуда ҳам оддий. Халқаро мусобақаларда ғалаба қозонган ҳар қандай терма жамоа ФИФА рейтингида кўтарилиш имкониятига эга бўлади. Аммо бунинг учун муайян бир терма жамоанинг охирги 4 йилликда қайд этилган натижаларнинг ўртача баллари ҳисоблаб чиқилади. Бунда учрашувнинг қандай мақомга эга эканлиги, ғалаба ёки дурангнинг қандай мусобақада қўлга киритилгани муҳим аҳамиятга эга.

Оддий қилиб айтилганда, ўртоқлик учрашувлари ФИФА рейтингида энг кичик мусобақа мақомига эга бўлиб, коэффиценти 1га тенг. Ундан кейин Жаҳон чемпионати ёки қитъа чемпионати саралаш мусобақаси бўлиб, унинг коэффиценти 2,5 га тенг. Қитъа чемпионати ва ФИФА Конфедерациялар кубоги каби мусобақаларнинг финал босқичлари коэффиценти 3га тенг бўлса, энг йирик мусобақа сифатида Жаҳон чемпионти финал босқичи ҳисобланади, унинг коэффиценти 4га тенг.

Очколарни ҳисоблаш жараёнида рақиб жамоанинг рейтингдаги ўрни ва унинг конфедерацияси коэффиценти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мисол тариқасида, КОНМЕБОЛ, яъни Жанубий Америка жамоалари билан ўтказилган ҳар қандай учрашув энг кўп очко беради, яъни коэффиценти 1га тенг. Европа жамоалари 0,99, Осиё, Африка, Океания ва КОНКАКАФ жамоаларининг коэффиценти 0,85га тенг.

Мана шу жиҳатларни инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистон МТЖ нима сабабдан бу қадар рейтингда пастга тушгани ойдинлашади. Биз март ойида Африка терма жамоалари билан 2та ўйин ўтказиб, битта дуранг, битта мағлубият қайд этдик. Сенегалга қарши ўйиндаги дуранг терма жамоамизга очколар тақдим этди. Агар Ўзбекистон март ойидаги ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинлари ўтказмаганида, ФИФА рейтингида бундан ҳам пастроқ ўринлардан жой олган бўларди.

Дунё миқёсида ФИФА рейтингида энг кўп юқорилашга муваффақ бўлган Қирғизистон терма жамоаси Мьянма ва Ҳиндистон билан ўйнаган бўлсада, лекин мусобақанинг муҳимлиги жиҳатидан ўртоқлик учрашуви ўтказган терма жамоалар, шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоасига нисбатан 2,5 баробар кўп очко олган.

Расмий мусобақаларда қатнашмайдиган терма жамоаларнинг рейтингда пасайиши рўй берадиган ҳолат ҳисобланади. Бу айниқса, расмий мусобақалар, масалан, саралаш ўйинларидан озод бўлган жамоаларда кўп кузатилади. Россия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 66-ўринни эгаллаб турибди. Бу Россиянинг замонавий футболи тарихидаги энг ёмон натижа ҳисобланади.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2018. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.