Қайднома

Қидирув

Эйдур Гудьонсен: «Месси жаҳон чемпиони бўлишга ҳақли»

Эйдур Гудьонсен: «Месси жаҳон чемпиони бўлишга ҳақли»

  14.04.2018 06:12
  0
  237
Эйдур Гудьонсен: «Месси жаҳон чемпиони бўлишга ҳақли»

«Барселона», «Челси» ва Исландия терма жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Эйдур Гудьонсен Россияга ташрифи чоғида РТ каналига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

— Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз Россиядаги жаҳон чемпионати ҳақида қандай фикрдалар?

— Ҳамма турнир бошланишини кутмоқда. Менинг мамлакатим учун бу тарихдаги илк мундиал бўлади. Терма жамоамиз тайёргарликни бир маромда олиб бормоқда. Жаҳон чемпионати - дунёдаги энг катта спорт шоусидир. Уни кутмасликнинг иложи йўқ.

— Бундай йирик турнирда дебют қилаётган Исландия қандай муаммоларга дуч келиши мумкин?

— Хайриятки, Евро-2016да иштирок этиб, анча тажриба тўплаб олдик. Бу босимни бироз пасайтиради. Футболчилар олдингидек асабийлашмайдилар. Тўғри, Европа чемпионати билан жаҳон чемпионатини таққослаб бўлмайди. Шунчаки, жамоамиз учун қитъа биринчилиги катта тажриба мактабини ўтаб берди.

Ўтган давр ичида катта ўзгаришлар кузатилмади. Бироз кучайдик, десам ҳам бўлади. Исландия энг қийин гуруҳга тушди — Аргентина, Хорватия ва Нигерия. Энг муҳими, аргентиналиклар билан бўладиган дастлабки учрашувда хотиржам бўлиш талаб этилади.

— Қайси жамоа мундиал кашфиётига айланиши мумкин?

— Мазкур турнирда олдинлари жаҳон чемпионатига чиқмаган жамоаларни кўришимиз мумкин. Бу ажойиб. Шаҳсан мен Лионель Мессини қўллаб тураман. У жаҳон чемпиони бўлишга хақли.

Уни футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблайман. Аргентина терма жамоасига мухлислик қиламан. Лекин уларнинг биринчи ўйинларида эмас.

— Евро-2016да фанатлар тўқнашуви ҳам юз берганди. Исландияда россиялик футбол безориларидан чўчишяптими?

— Йўқ. Россияда бўладиган чемпионат бошланмасиданоқ мени хурсанд қилган жиҳати бўлди. Чунки Исландия — Аргентина учрашуви чипталари сония­ларда сотиб бўлинди. Ким билан гаплашган бўлсам, ҳеч ким тартибсизликлардан чўчиётганини айтмади.

Франция ва Россия ўртасида фарқ бор. Негаки, Франция кўп нарсаси билан бизга ўхшаш. Лекин мана, Россияга келдим. Ташкилотчиликда ҳеч қандай муаммоларга йўлиқмадим. Хавф­сизликнинг олдини олиш учун катта ишлар қилинган. Шундай экан, хавотирга ўрин йўқ.

— Исландия ЖЧ-2018га дипломатик бойкот эълон қилди. Бу мухлисларга, терма жамоага ва турнирга таъсир қилиши мумкинми?

— Негатив жиҳатларни унутиб, шунчаки мусобақада қатнашиш керак. Мен сиёсатчи эмасман. Шу боис ҳам бунга изоҳ бера олмайман.

— Аргентинага мухлислик қилишингизни айтдингиз. Кимни мундиалнинг фаворити деб ҳисоблайсиз?

— Германия ҳамиша фаворитлар қаторида бўлган. Англияни ҳам унутмаслик керак. Албатта, Бразилияни тилга олмасак бўлмайди. Улар ҳар доим мўъжизалар яратишади.

— Россия термаси ҳақида қандай фикрдасиз? Жамоа узоқроққа бора оладими?

— Ҳаммаси турнирни қандай бошлашига боғлиқ. Сўнгги пайтларда Россия терма жамоаси яхши натижалар билан мақтана олмаяпти. Лекин рақиблар ҳам шунга яраша эди.

Россия ўз майдонида ўйнайди. Шундай экан, уни аъло даражада қўллаб туришади. Футболчиларга турнир мезбони бўлиш имконияти туғилди. Бу эса ҳар доим устунликни тақдим этади. Бундай имконият билан узоққа бориш мумкин.

— Жаҳон халқларини бирлаштириш учун Россиядаги мундиал қанчалик муҳим?

— Одамлар жамоаларни қўллаш, оилалари, дўстлари билан вақтларини чоғ ўтказиш учун стадионларга келишлари керак. Бу исландлар, африкаликлар ва бошқа халқлар жамоа­лари тўқнаш келадиган фестиваль.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz