Қайднома

Қидирув

UzReport телеканали ЖЧ-2018 трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

UzReport телеканали ЖЧ-2018 трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

  15.04.2018 08:59
  0
  649
UzReport телеканали ЖЧ-2018 трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди

UzReport ахборот агентлиги (UzReport-TV, Futbol-TV) 2018 йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда агентлик сайтида маълум қилинди.

Фото: UzReport

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ФИФА томонидан ташкил килинадиган энг муҳим мусобақа жорий йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россия яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Россиянинг 12 та йирик стадионларида дунёнинг сараланган 32 та терма жамоаси муросасиз баҳс олиб боради ва мазкур учрашувлар UzReport-TV ва Futbol-TV телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўйинлардан ташқари мазкур телеканаллар орқали ўзига хос Жаҳон чемпионати кундалиги — Highlights’лар ҳам эфирга узатиб борилади. Унда томошабинлар ЖЧ-2018 да бўлиб ўтган ўйинлардаги энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилиш, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақида маълумотларни, шунингдек, рекорд ва қизиқарли фактлардан бохабар бўлиб бориши мумкин бўлади.

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz