Қайднома

Қидирув

Эден Азар: «Месси ёки Роналду даражасидаги футболчи эмасман»

Эден Азар: «Месси ёки Роналду даражасидаги футболчи эмасман»

  16.04.2018 10:14
  0
  482
Эден Азар: «Месси ёки Роналду даражасидаги футболчи эмасман»

Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ўзини Месси ва Роналдуга таққослашлари ҳақидаги гапларга изоҳ бериб ўтди.

«Мен кўп маротаба бунга жавоб қайтарганман. Менинг фикримча, улар даражасидаги футболчи эмасман. Мен эмас, улар ҳар дам олиш кунлари гол уриб натижа қайд этишади.

Баъзида ўша даражада ўйин кўрсатишим ҳам мумкин, аммо менга барқарорлик етишмайди ва бу жиҳат юқори савиядаги топ-ўйинларда жуда муҳим.

Мен ишлашда давом этмоқдаман. Журналистлар мени улар билан таққослашмоқда. Аммо мен бу мен. Мана 10 йилдирки Эден Азар бўлишга ҳаракат қиляпман», - дейди Азар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz