Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. Бугун «Насаф» гуруҳ босқичида сўнгги ўйинини ўтказади

ОЧЛ. Бугун «Насаф» гуруҳ босқичида сўнгги ўйинини ўтказади

  16.04.2018 12:21
  0
  569
ОЧЛ. Бугун «Насаф» гуруҳ босқичида сўнгги ўйинини ўтказади

Бугун, 16 апрель куни Осиё чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Насаф" жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда майдонга чиқади.

Вакилларимиз бугун Бирлашган Араб Амирликларида "Ал Васл" жамоаси меҳмони бўладилар. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

ОЧЛ-2018. “С” ГУРУҲИ, 6-ТУР

“АЛ ВАСЛ” (БАА) – “НАСАФ” (ЎЗБЕКИСТОН)

16.04.2018. “Ал Васл” стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Амирул Изван Ёқуб (Малайзия)

Қанот ҳакамлари: Юсри Бин Муҳаммад (Малайзия), Ази Бин Зайнал (Малайзия)

Захира ҳаками: Жуффри Бин Али (Малайзия)

Маълумот учун, қаршиликлар бешта учрашувдан сўнг етти очко жамғарган ҳолда гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибдилар. "Ал Васл" бунгача умуман очко ишлай олмаган.

Гуруҳда биринчи ўринни 12 очко билан Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси банд этган. Иккинчи поғонани эса 10 очко тўплаган Эроннинг "Персиполис" жамоаси эгаллаб турибди.

Бугунги учрашувлар натижасидан қатъий назар, "Ал Садд" ва "Персиполис" клублари Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида курашни давом эттиришади. "Насаф" эса мусобақани гуруҳ босқичида якунлайди.


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz