Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияга ташриф буюриб, у ерда Ла лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашган эди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришилиб, Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилганди.
Учрашув охирида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра, Ла лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш ва бошқа кўплаб масалалар бўйича юртимиздаги мутахассисларга ёрдам берадиган бўлишди.
Шунингдек, икки мамлакатнинг футбол мухлислари ўртасида ҳам яхши алоқалар ўрнатилиши йўлга қўйилмоқда. Шу йилнинг 6 май куни Ла лиганинг 36-туридан ўрин олган учрашувда “Эл класико” бўлиб ўтади. “Барселона” жамоаси “Ноу Камп” стадионида “Реал Мадрид”ни қабул қилади. Ўзбекистон футбол бўйича Испания чемпионатини лицензион трансляция қиладиган мамлакатлар рўйхатидан жой олган бўлиб, “UZREPORT TV” телеканали Ла лига баҳсларини жонли эфирда намойиш қилиб келмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ла лига раҳбарияти ўзбекистонлик футбол мухлисларини “Эл класико” учун тайёрланадиган расмий видеороликка қўшишга қарор қилди.
Эндиликда ўйин куни “Камп Ноу” стадионидаги мониторда намойиш қилинадиган “Эл Класико”нинг расмий видеоролигида ўзбекистонлик “Барселона” ва “Реал Мадрид” мухлислари ҳам намоён бўлишади.
Бундан ташқари, Ла лиганинг "Фейсбук" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида "Эл класико" бутун дунёдаги мухлислар кутмоқда" деган ёзув билан ўзбекистонлик футбол мухлисларининг расми жойлаштирилди.
Манба: www.the-uff.com
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20