Қайднома

Қидирув

Жозе Моуриньо: «Сити» ҳаммадан кўп очко тўплагани учун чемпион бўлди»

Жозе Моуриньо: «Сити» ҳаммадан кўп очко тўплагани учун чемпион бўлди»

  16.04.2018 17:18
  0
  126
Жозе Моуриньо: «Сити» ҳаммадан кўп очко тўплагани учун чемпион бўлди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 34-турида «Вест Бромвич»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрларини билдирди.

«Қийинлаштириш бўйича уста бўлдик. Шунчаки, ўйнашни хоҳламадик ва ўйнамадик. Бизнинг ижромиздаги ҳамма нарса суст бўлди. «МЮ»га ҳаракатчанлик етишмади. Биз мағлубиятга лойиқ эмасдик, аммо рақибга имконият бериб қўйдик.

Бизнинг мағлубиятимиз туфайли «Манчестер Сити» чемпион бўлишига келсак, мен ҳам чемпион бўлганман, аммо кимдир менинг мағлубиятим туфайли чемпион бўлдинг, деса, норози бўлган бўлардим.

«Манчестер Сити» ҳаммадан кўп очко тўплагани учун чемпион бўлди. «Сити» «МЮ»нинг мағлубияти туфайли чемпион бўлди десак, адолатсизлик бўлади», - дейди Муориньо.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz