Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» раҳбариятида ўзгариш рўй берди

«Навбаҳор» раҳбариятида ўзгариш рўй берди

  16.04.2018 17:03
  0
  576
«Навбаҳор» раҳбариятида ўзгариш рўй берди

16 апрель куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Олимжон Ботирович Исаев, Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

Йиғилишни Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов олиб бориб, сўзни Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаровга берди. Хайрулла Ҳайитбаевич ўз сўзида Наманган аҳли футболга ўзгача меҳр қўйганлиги, “Навбаҳор” халқ жамоаси эканлиги, жамоада ғалабага бўлган руҳ кучли бўлиши, футболчилар аҳил бўлишлари ва бир мақсад йўлида бирлашишлари, жорий мавсумда жамоанинг олдига улкан мақсадлар қўйилганлиги, “Навбаҳор” Юртбошимиз ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганлиги, “Марказий” ўйингоҳнинг томошабинлар сиғимини кенгайтириш ёки Наманганда яна бир янги стадион барпо этиш режаси борлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Хайрулла Бозаров маҳаллий футболчилар – жамоа сардори Дилшод Жабборов, шунингдек, дарвозабон Ботирали Эргашев, ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов, ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровлардан янада иштиёқ билан ўйнаш лозимлиги, ўз устиларида кўпроқ ишлашлари, назарий ва амалий машғулотларни кучайтириш кераклиги, асосийси, халқнинг назаридан қолмасликни уқтирди.

Шунингдек, Хайрулла Ҳайитбаевич “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга ҳам жамоанинг олдига юксак мақсадлар қўйилганлиги ва унга бу борада ишонч билдирилганлиги, бундан буён ўз ишига янада масъулият билан ёндошиши лозимлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача “Навбаҳор” директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига Бахтиёр Мелиевич Бобоев тайинланди. Хайрулла Бозаров “Бунёдкор” жамоасини 5 марта чемпион бўлишида Бахтиёр Бобоевнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, “Навбаҳор”нинг ҳам бу йил чемпион бўлишида унга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Бахтиёр Мелиевич сўзга чиқиб, Хайрулла Бозаровга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, жамоанинг олдига қўйилган вазифани бажариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини таъкидлади.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz