Қайднома

Қидирув

ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади

ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади

  16.04.2018 21:00
  0
  353
ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш, миллий чемпионатимиз савиясини ошириб, стадионларга мухлисларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, миллий чемпионатимиз баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюраётган мухлисларни хурсанд қилиш, айниқса, ёш болакайларда футболга бўлган меҳрни янада ошириш мақсадида, турли акциялар, тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. 

Ушбу мақсадда стадионларда турли аттракционлар, овқатланиш шаҳобчалари, футболга оид эсдалик совғалар, спорт либослари сотиладиган дўконлар барпо қилинади. 

Шунингдек, Суперлиганинг 7-туридан бошлаб ҳар турда учрашувларни томоша қилиш учун стадионга келган энг фаол мухлисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Суперлига клублари футболчиларининг имзоси туширилган бепул тўплар тақдим қилиб борилади. 

Мухлислар ушбу тўпларни клубнинг машҳур футболчиларидан қабул қилиб олиб, улар билан бирга суратга тушиш имкониятига ҳам эга бўлишади. 

 

Суперлига баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюринг, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва ажойиб футбол тўпларига эга бўлинг!


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz