Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: Бу йилги ОЧЛ баҳсларида футболчиларимиз катта тажриба ортиришди

Рўзиқул Бердиев: Бу йилги ОЧЛ баҳсларида футболчиларимиз катта тажриба ортиришди

  17.04.2018 07:11
  0
  388
Рўзиқул Бердиев: Бу йилги ОЧЛ баҳсларида футболчиларимиз катта тажриба ортиришди

“Ал Васл” – “Насаф” (1:2) учрашуви якунига етгач. Учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Беридев ва ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқовлар иштирок этишди.

Рўзиқул Беридев: - Бугун иккала жамоа яхши ўйин кўрсата олмади. Биз бугун ғалаба қозондик, афсуски 10 очко билан ҳам гуруҳ босқичидан чиқа олмадик. Аммо ОЧЛдаги бу йилги иштирокимиз футболчиларимизга катта тажриба мактаби бўлди. Фкҳутболчиларимиз кучли жамоаларга қарши тўп тепиб, тажриба ортиришди.

 

Бобир Абдухолиқов: - Бугун гол уриб жамоамиз ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Албатта бизни кўплаб футбол ихлосмандлари телеэкран орқали қўллаб-қувватлаб туришганини, улар биздан ғалаба кутишганини ҳис қилиб турдик. Ўзим номимдан ва жамоадошларим номидан уларга, жумладан Қаршилик мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Бу йилги ОЧЛ баҳсларида кучли ва тажрибали жамоаларга қарши тўп тепдик. Тажриба ортирдик. Бу тажриба кейинги фаолиятимизда албатта асқотади.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz