Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими жонли эфирда намойиш қилинади

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими жонли эфирда намойиш қилинади

  17.04.2018 10:41
  0
  550
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими жонли эфирда намойиш қилинади

Кеча Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичи ўз якунига етди. Қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтган учрашувларда Суперлиганинг 3та вакили – “Металлург”, “Навбаҳор” ва “Бухоро” клублари Кубокни илк босқичдаёқ тарк этишди.

Нимчорак финалга йўлланма олган 12та жамоага яна тўртта жамоа қўшилади. Булар -  “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор”.

1/8 финалда Суперлиганинг 9та ва Про-лиганинг 7та клуби қатнашади. 

1.“Сурхон” (ПРО-лига)
2.“Динамо” (ПРО-лига)
3.“Қўқон-1912” (Суперлига)
4.“Шердор” (ПРО-лига)
5.“Машъал” (ПРО-лига)
6.“Сўғдиёна” (Суперлига)
7.АГМК (Суперлига)
8.“Андижон”(ПРО-лига)
9.“Орол” (ПРО-лига)
10.“Ифтихор” (ПРО-лига)
11.“Нефтчи” (Суперлига)
12.“Қизилқум” (Суперлига)
13."Пахтакор" (Суперлига)
14."Локомотив" (Суперлига)
15."Насаф" (Суперлига)
16."Бунёдкор" (Суперлига)

Аввалдан белгиланганидек, 1/8 финал босқичига ҳам қуръа ташланади. Қуръа ташлаш маросими 18 апрель чоршанба куни соат 20:00да “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Қуръа ташлаш маросимидан олдин Суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол муаллифларига ПФЛ совринлари топширилади.

 

 


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz