Қайднома

Қидирув

«Наполи» Мертенс билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти

«Наполи» Мертенс билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти

  17.04.2018 18:48
  0
  142
«Наполи» Мертенс билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти

Бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенс ва «Наполи» клуби янги шартнома борасида ўзаро келишувга эриша олмаяптилар.

Calciomercato нашрининг хабар қилишича, музокаралар икки ойдан буён давом этмоқда, бироқ унинг ижобий якунланишидан ҳали дарак йўқ.

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентиса футболчининг шартномасидан товон пули ҳақидаги бандни олиб ташлаш ниятида. 31 ёшли футболчи эса бунга қаршилик қилмоқда ва ўз омадини Англия ва Испания чемпионатида синаб кўриш ниятида. Мертенснинг шартномасида товон пули 28 млн евро қилиб белгиланган.

Мертенснинг неаполликлар билан амалдаги келишуви 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Ушбу мавсум Италия чемпионатида 32 ўйин ўтказган Мертенс 17 гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 25-сентябрдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz