Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Реал» ўз майдонида мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди

Ла Лига: «Реал» ўз майдонида мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди

  19.04.2018 02:41
  0
  490
Ла Лига: «Реал» ўз майдонида мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди

Испания примьероси 33-туридан ўрин олган «Реал Мадрид» ҳамда «Атлетик Билбао» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда кечган учрашувда ҳар икки жамоа биттадан гол киритишди ва ғолиб номи аниқланмади.

Учрашувнинг 14-дақиқасида меҳмонлар вакили Иньяки Уильямс дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда эса «Атлетик» футболчилари асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларда рақибни жазолашга интилишди. Бу тактика ўз фойдасини бераётгандек эди. Жамоа бир-иккита жуда ажойиб вазиятлар ҳам ярата олишди, аммо улардан фойдаланишда оқсашди.

Мадридликлар эса вақт якунлангани сари ҳужумлар сонини ошириб, 87-дақиқада ўз мақсадларига эришишди. Бу вазиятда Лука Модричнинг ажойиб ҳаракатлари ва кучли зарбаси ҳамма нарсани ҳал қилди. Бироқ тўп дарвозага киришдан олдин Роналдунинг оёғига бирозгина текканлиги сабабли гол унинг номига ёзилди.

1:1 – жамоалар муроса кўчасини танлашди.

ЛА ЛИГА. 33-ТУР

«РЕАЛ» - «АТЛЕТИК» - 1:1 (0:1)

18 апрель, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 0:1 – 14 Иньяки Уильямс, 1:1 – 87 Роналду.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Васкес, Кроос, Модрич, Асенсио (Иско, 69), Бензема (Бэйл, 69), Роналду.

Атлетик: Аррисабалага, Мартинес, Нуньес, Баленсиага, Де Маркос, Рауль Гарсия, Итурраспе, Кордоба (Муниаин, 70), Сан Хосе, Иньяки Уильямс (Адурис, 85), Иньиго Лекуэ (Сусаета, 79).

Огоҳлантиришлар: Иньяки Уильямс (39), Васкес (45), Итурраспе (61), Де Маркос (84), Сан Хосе (89), Карвахаль (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz