Қайднома

Қидирув

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди

  19.04.2018 12:21
  0
  333
Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш ва футбол учрашувларида сифатли ҳакамликни таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

Жумладан, кеча “Бунёдкор” стадионида Суперлига ҳакамлари учун бир кунлик семинар бўлиб ўтди. Семинарни ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов, бошқарма мутахассислари Бобур Ҳайдаров, Бахтиёр Намозов ҳамда ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев олиб боришди. 

Куннинг биринчи ярмида ҳакамлар учун назарий машғулотлар ўтказилди. Йиғилганларга ЎФА Илмий-методик гуруҳи томонидан тайёрланган Суперлига клубларининг тактик ўйин услублари ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди. Бу маълумотлар Суперлига ҳакамлари учун  учрашувларни бошқаришда асқотиши аниқ.

Кейин ҳакамлар майдонда амалий машғулотлар ўтказишди. Машғулотлар давомида ўйинда рўй берадиган баҳсли вазиятлар яратилди ва ҳакамларнинг бу вазиятларда амалга ошириши керак бўлган хатти-ҳаракатлари кўрсатиб берилди. 

Семинардан кўзланган асосий мақсад Суперлига ҳакамлари малакасини мунтазам равишда ошириб бориш ва учрашувларда сифатли ҳакамликни таъминлашдан иборат. 

Бундай семинарларни йил давомида доимий равишда ўтказиб бориш режалаштирилган.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz