Қайднома

Қидирув

Икки малайзиялик ЖЧ-2018 мусобақасига мотоциклларда йўлга чиқишди

Икки малайзиялик ЖЧ-2018 мусобақасига мотоциклларда йўлга чиқишди

  20.04.2018 16:19
  0
  391
Икки малайзиялик ЖЧ-2018 мусобақасига мотоциклларда йўлга чиқишди

Малайзиядаги мотоклубнинг икки аъзоси футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун Россияга мотоциклларда йўлга чиқдилар.

Россиянинг Малайзиядаги элчихонаси маълумотига кўра, бу давлат тарихидаги биринчи воқеадир.

Сайёҳларнинг 60 кунлик мотоюришига Россия элчиси Валерий Ермолов рамзий старт берди.

Малайзиялик Утаякумару ва Муругану иккита Harley-Davidson 16 минг километрдан кўпроқ йўл босиб ўтишлари керак. Улар Таиланд, Камбоджа, Вьетнам, Лаос, Хитой, Монголиядан ўтиб, Россия чегарасига кириб келадилар. Уларнинг охирги манзили Москва шаҳри бўлади. Улар ЖЧ-2018 нинг биринчи ўйинига етиб борадилар.

Ёш мотоциклчилар аввал ҳам узоқ муддатли мотосайёҳатга чиқишган, ўтган йилда Непал пойтахти Катмандугача боришган. Улар бу сафар аввалгиларидан кўп марта қийин бўлишини тан олмоқдалар, аммо Россия пойтахтига соғ-саломат етиб боришларига умид қилмоқдалар


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz