Қайднома

Қидирув

Хабиб Нурмагомедов Роналду хақида нималар деди ?

Хабиб Нурмагомедов Роналду хақида нималар деди ?

  20.04.2018 16:40
  0
  645
Хабиб Нурмагомедов Роналду хақида нималар деди ?

UFC енгил вазн бўйича чемпиони Хабиб Нурмагомедов «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан танишуви ҳақида гапириб берди.

-Сиз Криштиану Роналду билан учрашдингизми. Қанақа одам экан?

-Биз у билан ёзишиб турар эдик ва икки кун ўтиб «Реал» мени ўз ўйинига таклиф қилди. Ўйлайманки, буни Криштиану истаган. Лекин ундан сўраганимда хабари йўқлигини ва «Реал» клуби таклиф қилганини айтган.

Ўйиндан кейин суҳбатлашдик. Менга унинг шу ёшгача ҳалиям топ даражада қолаётгани қизиқ эди. Зеро 2004 йилдан буён Роналду дунёнинг энг кучли учлигидан тушгани йўқ. Бу каби футболчи йўқ.

Қизиқарли суҳбат қурдик, у оддий ва яхши инсон экан. Мен уни бошқача, димоғдор бўлса керак деб ўйлаган эдим, аммо бунинг акси экан.

-Роналду билан футболда ва ММАда машғулот олиб борган бўлармидингиз?

-Фақатгина қизиқиш учун. У менга жангчи сифатида, мен унга футболчи сифатида ҳеч нарса бера олмаймиз. Мен буни тўғри қарор деб ўйламайман, - дейди Хабиб

 


Манба: sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz