Қайднома

Қидирув

Наманганда кичик камбэк! «Навбаҳор» «Бунёдкор»ни йиғлатди

Наманганда кичик камбэк! «Навбаҳор» «Бунёдкор»ни йиғлатди

  20.04.2018 20:18
  0
  681
Наманганда кичик камбэк! «Навбаҳор» «Бунёдкор»ни йиғлатди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” баҳси якунига етди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан билан якунланди. Дастлаб, 13-дақиқада “Бунёдкор” ҳимоячиси Рустам Ашурматов бурчак тўпидан узатилган тўпни боши билан “Навбаҳор” дарвозасига жойлаб қўйди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари ҳужумкор ўтди, лекин жамоалар гол уриш уддасидан чиқмади. Иккинчи бўлим кутилганидан ҳам ҳужумкор руҳда бошланди. Натижада, 58-дақиқага келиб, мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи “Навбаҳор”нинг сербиялик легионери Ненад Иньац бўлди. Ўйинга қўшиб берилган 4 дақиқа давомида “Навбаҳор” ҳужумлари сонини тобора ошириб борди. Сўнгги сониялар ўтиб бораётган бир вақтда, жарима зарбасидан узатилган тўпни мезбонлар ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов дарвозага йўллаб, “Навбаҳор”ни олдинга олиб чиқди ва шу тариқа, наманганликлар сенсация қайд этиб, “Бунёдкор” устидан иродали ғалабага эришишди.

Маълумот учун, “Навбаҳор” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 11 тага етказди ва 5-ўринга кўтарилди, “Бунёдкор” эса 16 очко билан ҳамон турнир пешқадами бўлиб турибди.

Суперлига. 7-тур.

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” 2:1. (0:1).

Голлар: Ненад Иньяц (58), Жаҳонгир Меҳмонов  – Рустам Ашурматов (13).

“Навбаҳор”: Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов (Сардор Сулаймонов, 58), Азизбек Турғунбоев, Ненад Иньяц (Беҳруз Саъдиллоев, 90), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович (Зоҳир Пиримов, 46), Дарко Станоевич.

“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Рустам Ашурматов (Ислом Қобилов, 42), Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Филип Райевац, 79), Сардор Собирхўжаев, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 64), Муроджон Тошматов, Хуршид Ғиёсов, Мирғиёс Сулаймонов.

Огоҳлантиришлар: Акром Комилов 33, Остон Ўрунов 48, Ненад Иньяц 58, Мирғиёс Сулаймонов 70, Жаҳонгир Меҳмонов 80.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz