Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов: «Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз»

Нўъмон Ҳасанов: «Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз»

  22.04.2018 06:57
  0
  286
Нўъмон Ҳасанов: «Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз»

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва дарвозабон Ўткир Юсуповлар қатнашишди.

- Бугунги баҳс жанговор руҳда ўтди. Шогирдларим бугунги беллашувда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ўйинда дуранг қайд этилган бўлса-да, шогирдларим ҳаракатларидан тўлиқ қониқдим.

Рақиб бугун асосан қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилди. “Насаф” билан ўйиндан дуранг биз учун қониқарли эмас. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истаймиз.

Бугун барча футболчилар  ўзларини кўрсатишди. Майдондаги биронта футболчини алмаштиришга кўзим қиймади. Дарко Гожковични олдинда ўйнатганимни сабаби, биз гол уришни истадик. Биз ҳам ҳимояга кўпроқ эътибор бериб ўйнашимиз мумкин эди. Лекин мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида ҳужумкор ўйнашни афзал билдик.

Машғулотларда ўзини кўрсатган ўйинчиларнигина  асосий таркибда майдонга тушираман.

Ўткир Юсупов: Бугунги ўйин қийин кечди. “Насаф” анча кучли жамоа. Улар бежизга “Локо”ни мағлубиятга учратишмаган. Мураббиймизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарганимиз боис, ижобий натижа қайд эта олдик. Мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

 

 


Манба: kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz