Қайднома

Қидирув

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевларда навбатдаги ғалабалар (видео)

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевларда навбатдаги ғалабалар (видео)

  22.04.2018 14:15
  0
  600
Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиевларда навбатдаги ғалабалар (видео)

Рио-2016 Олимпиадаси совриндорлари, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиевларнинг профессионал рингдаги иккинчи жангларини ўтказди. Жангларга Бруклиндаги Kings Theatre аренаси мезбонлик қилди.

Фото: «Оламспорт»

Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги иккинчи жангини венгриялик Габор Горбисга қарши ўтказди. Жанг олти раунд давом этди. Шаҳрам очколар ҳисобига рақибини мағлуб этди. Шундай қилиб Ғиёсов проф рингдаги иккинчига ғалабасига эришди.

Муроджон Аҳмадалиев эса иккинчи жангида америкалик Жорж Руизга қарши рингга чиқди. Жангнинг 6-раунидида Аҳмадалиевнинг зарбаларига дош бера олмаган Руиз нокаутга учради. Шу тариқа Аҳмадалиев иккинчи жангида ҳам муддатидан аввал нокаут билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун Ғиёсовнинг рақиби Габор Габор бунгача проф рингда 34 та жанг ўтказган ва шуларнинг 24 тасида ғалаба қозонган (14 таси нокаут). 10 та жангда эса мағлубиятга учраганди (4 таси нокаут). Шаҳрам эса профессионал боксдаги дебютини 10 март куни нишонлаган ва ўшанда рақибини бир неча сония ичида нокаутга учратганди.

Аҳмадалиевнинг рақиби Жорж Руиз эса бунгача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида (5 та нокаут) ғалаба қозонган. 3 та жангда эса (1 та нокаут) мағлубиятга учраган.​ Муроджон худди Шаҳрам каби 10 март куни проф рингда дебют қилган ва биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz